10Бир оздан кейин Исо Маттонинг уйида меҳмон бўлди. Кўп солиқчилар ва гуноҳкорлар келиб, Исо ва Унинг шогирдлари билан бирга дастурхон атрофига ўтирдилар.
11Фарзийлар буни кўриб, Исонинг шогирдларидан:
11— Нега Устозингиз солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга еб–ичиб ўтирибди? — деб сўрадилар.
12Исо бу гапни эшитиб, уларга шундай жавоб берди:
12— Соғлар эмас, хасталар табибга муҳтождир.
13Боринглар–да, Тавротдаги: “Мен қурбонлик эмас, раҳм–шафқат истайман”, деган оятнинг маъносини ўрганиб келинглар. Ахир, Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман.
14Бир куни Яҳёнинг шогирдлари Исонинг олдига келиб, шундай савол бердилар: — Бизлар ва фарзийлар кўп рўза тутамиз, нега Сизнинг шогирдларингиз рўза тутмайдилар?
16Ҳеч ким эски кийимга янги матодан ямоқ солмайди. Чунки янги ямоқ эски кийимни баттар йиртиб юборади.
17Шунингдек, янги шаробни ҳам эски мешга қуймайдилар. Чунки меш ёрилиб кетади, шароб ҳам тўкилади, меш ҳам нобуд бўлади. Аксинча, янги шаробни янги мешга қуядилар, шунда униси ҳам, буниси ҳам сақланиб қолади.
18Исо уларга бу сўзларни айтиб турганда, бир синагога оқсоқоли келиб қолди. У Исонинг олдида тиз чўкиб, шундай деб ёлворди: — Қизим ҳозиргина вафот этди. Юринг, қизимга қўлингизни теккизинг, у тирилиб кетади.
19Исо ўрнидан туриб, шогирдлари билан ўша одамнинг орқасидан борди.
20Шу пайт ўн икки йилдан бери қон кетишидан азоб чекаётган бир аёл Исонинг орқасидан келиб, Унинг кийими этагига қўл теккизди.
21У ўзича: “Агар кийимига бир тегиб олсам, соғайиб кетаман”, — деб ўйлаган эди.
22Исо орқасига ўгирилди. Аёлни кўриб, деди: — Дадил бўл, қизим, ишончинг сени соғайтирди.Аёл шу заҳоти дардидан халос бўлди.