1Қуйидагилар Хахалё ўғли Нахимиёнинг хотираномасидир.
2Шунда укам Хонин бошқа баъзи одамлар билан
3Улар шундай жавоб бердилар: “Вилоятдаги асирликка олиб кетилмаган ва асирликдан қайтиб борган яҳудийлар оғир қайғу, шармандали аҳволда қолганлар: Қуддуснинг девори вайрон бўлиб кетган, дарвозалари ёндирилган.”
4Бу сўзларни эшитганимда, ўтириб йиғладим. Бир неча кун қайғуриб юрдим. Рўза тутдим,
5“Эй Самовий Худо —
6Мен, қулингнинг ибодатларини эшит, аҳволимга боқ.
7Қулинг Мусо орқали берган амрларингга, фармонларингга, қонун–қоидаларингга биз риоя қилмадик, Сени қаттиқ хафа қилдик.
8Ёлвораман, қулинг Мусога берган ваъдангни ёдингда тут. Ахир, Сен шундай дегансан: “Агар сизлар Менга содиқ бўлмасангизлар, Мен сизларни халқлар орасига тарқатиб юбораман.
9Лекин Менга юз бурсангизлар, амрларимга риоя қилиб бажарсангизлар, Мен сизларни йиғиб оламан. Ернинг энг четига сургун қилинган бўлсаларингиз ҳам, сизларни ўша жойлардан йиғиб келаман, Мен улуғланишим учун танланган жойга сизларни қайтариб олиб келаман.”
10Биз Сенинг қулларингмиз, буюк қудратинг ва ажойиботларинг билан Ўзинг қутқарган халқингмиз.
11Ё