1Халқ йўлбошчилари Қуддусда ўрнашиб олдилар. Қолган халқ эса қуръа ташлади, чунки ҳар ўнта хондадондан биттаси муқаддас Қуддус шаҳрига кўчиб бориши, қолган тўққизтаси бошқа шаҳарларда қолишлари керак эди.
2Ўз хоҳиши билан Қуддусга кўчиб бормоқчи бўлганларнинг ҳаммасини халқ дуо қилди.
3[3-4] Шундай қилиб, Исроил халқининг кўпчилиги, руҳонийлар, левилар, Маъбад хизматчилари, Сулаймон қаролларининг авлодлари Яҳудо юртидаги бошқа шаҳарларда, ўзларининг мулкида яшаб қолдилар. Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан баъзилари эса Қуддусда қайтадан уй–жой қилдилар. Қуддусда ўрнашиб олган вилоят йўлбошчиларининг рўйхати қуйидагичадир: Яҳудо қабиласидан: Қуддусда Уззиё ўғли Отаёх ўрнашди. Отаёхнинг насабномаси қуйидагича эди: Уззиё — Закариёнинг ўғли, Закариё — Эмориёнинг ўғли, Эмориё — Шафатиёнинг ўғли, Шафатиё — Махалиёлнинг ўғли, Махалиёл Параз наслидан эди.
16Левиларнинг йўлбошчиларидан бўлган Шаббатай ва Йўзабад ҳам Қуддусда ўрнашиб олдилар. Уларнинг вазифаси Худонинг уйига қараш ва таъминотини назорат қилиш эди.
21Маъбад хизматкорлари эса Қуддусдаги Офел тепалигида истиқомат қилишарди. Зихо ва Гишпо уларнинг устидан назоратчи эдилар.
22Қуддусдаги левиларнинг назоратчиси Баних ўғли Уззи эди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Баних — Хашавиёнинг ўғли, Хашавиё — Маттаниёнинг ўғли, Маттаниё — Миханинг ўғли, Миха Осиф наслидан эди. Осиф насли Худо уйидаги хизматда қўшиқчилар учун масъул эди.
23Шоҳ Довуднинг қўшиқчилар тўғрисида чиқарган фармонига кўра, қўшиқчилар ҳар куни моддий томондан таъминланар эди.
24Машазавил ўғли Патихиё Форс шоҳининг Яҳудодаги вакили бўлиб, Исроил халқига оид ҳамма ишларга масъул эди. Патихиё Яҳудо ўғли Зерах наслидан эди.
25Халқнинг кўпчилиги бошқа шаҳарларда ва ўша шаҳарлар атрофида яшар эдилар. Яҳудо қабиласидан бўлганлар қуйидаги жойларда истиқомат қилар эдилар: Хират–Арба шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда, Дибон шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда, Ёхавзол шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,
26Ешува, Мўлодах, Байт–Палат ва
27Хазор–Шувол шаҳарларида,
27Бэршэва шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,
28Зихлах шаҳрида, Махуно шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,
29Эн–Риммон, Зорох, Ярмут,
30Зонўвах, Адуллам шаҳарларида ва уларнинг атрофидаги қишлоқларда, Озикаҳ шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда. Яҳудо қабиласи яшаган бу ерлар жанубдаги Бэршэвадан то шимолдаги Хиннум сойлигигача чўзилган эди.
30Лахиш шаҳрида ва унинг атрофидаги далаларда,
31Бенямин қабиласидан бўлганлар қуйидаги жойларда истиқомат қилар эдилар: Ғибо, Михмаш ва Оя шаҳарларида, Байтил шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,
32Онотўт, Нав, Онониёҳ,
33Хазор, Рама, Гитайим,
34Ҳодид, Завўм, Наваллот,
35Лўд, Онў шаҳарларида ва
35Ҳунармандлар водийсида.
36Яҳудо қабиласининг ҳудудида яшаган баъзи леви гуруҳлари ҳам Бенямин қабиласи орасида истиқомат қилиш учун юборилган эди.