1Ўша куни халққа Мусонинг китобидан ўқиб берилди. У ерда шундай ёзилган экан: “Оммонликлар ва
2чунки
3Исроил халқи Таврот сўзларини эшитгач, Исроил жамоасидан ҳамма бегона наслларни чиқариб юборди.
4Бу воқеа Қуддус девори бағишланишидан анча олдин содир бўлган эди. Ўша вақтда Тўвиёнинг қариндоши Элиашаб Худойимизнинг уйидаги омборхоналар учун масъул эди.
5Элиашаб Тўвиё учун
6Бу ишлар содир бўлганда, мен Қуддусда эмасдим.
7Қуддусга қайтиб келдим. Шундагина Элиашабнинг қилган бу расво ишидан хабардор бўлдим. У Тўвиёга
8Мен қаттиқ ғазабланиб, Тўвиёнинг барча уй жиҳозларини хонадан улоқтириб ташладим.
9Сўнг, омборхоналар поклансин, деб буйруқ бердим. Омборхоналар поклангач, Худонинг уйи буюмларини, дон назрларини ва хушбўй тутатқиларни ўз жойига қайтариб қўйдирдим.
10Шунингдек,
11Йўлбошчиларга: “Нима учун Худонинг уйини ўз ҳолига ташлаб қўйдингизлар?!” деб танбеҳ бердим. Левилар ва қўшиқчиларни тўплаб, ҳаммаларини ўз вазифаларига қўйдим.
12Шундан кейин жамики
13Руҳоний Шаламиёни, котиб Зодўхни ва левилардан Подиёни омборхоналарга масъул қилиб тайинладим. Маттаниёнинг набираси Заккур ўғли Ханонни уларнинг ёрдамчиси қилиб тайинладим. Улар ишончли одамлар бўлиб, вазифалари биродарларига улушни тақсимлашдан иборат эди.
14Эй Худойим! Қилган бу ишларимни ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин. Сенинг уйинг учун ва уйингда ўтказиладиган сажда маросимлари учун садоқат билан қилган савоб ишларимни унутма.
15Ўша вақтда мен Шаббат кунлари узум эзаётган
16Қуддусда яшаган Тирликлар ҳам балиқ ва ҳар хил маҳсулотларни олиб келиб, ўшаларни Шаббат куни Яҳудо халқига Қуддусда сотаётган эдилар.
17Мен Яҳудо йўлбошчиларига танбеҳ бердим: “Бу қилаётганларингиз қабиҳлик–ку! Ахир, Шаббат кунини булғаяпсизлар!
18Худо бизни ва бу шаҳарни ота–боболаримизнинг худди шундай қабиҳлиги учун жазолаган эди–ку! Энди эса сизлар Шаббат кунини булғаб, халқимизнинг бошига Худонинг қаҳр–ғазабини янада кўпроқ олиб келяпсизлар.”
19Шунда мен буйруқ бердим: “Шаббатдан олдин оқшом тушиши биланоқ Қуддус дарвозалари ёпилсин, Шаббат тугамагунча очилмасин.” Шаббат куни бирортаси юк олиб чиқмаслиги учун дарвоза олдига одамларимдан баъзиларини ўтқазиб қўйдим.
20Шунда савдогарлар ва ҳар хил маҳсулотларни сотувчилар тунни бир–икки марта Қуддусдан ташқарида ўтказдилар.
21Мен уларни огоҳлантириб, шундай дедим: “Нега сизлар тунни девор ортида ўтказасизлар?! Агар яна шундай қилсаларингиз, сизларни қамайман.” Ўшандан кейин улар Шаббат куни келмай қўйдилар.
22Сўнгра мен левиларга, ўзларингизни поклаб келиб, Шаббат кунини
23Ўша кунларда Ашдодлик, Оммонлик ва Мўаблик аёлларга уйланган яҳудийлар ҳақида хабар топган эдим.
24Болаларининг ярми
25
28Йўхадах
29Эй Худойим! Бу учала одамнинг қилмишини ёдингда тут, уларнинг жазосини бер. Ахир, улар руҳонийликни булғадилар, Сен руҳонийлар ва левилар билан тузган аҳдни буздилар.
30Шундай қилиб, мен халқни бегоналарнинг таъсиридан покладим. Руҳонийлар ва левиларнинг бурчларини, ҳар бирининг вазифасини белгилаб бердим.
31