1Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг йигирманчи йили, Нисон ойи эди. Бир куни шоҳга шароб келтирилди. Мен шаробни олиб кириб, унга узатдим. Шоҳ қаршисида мен ҳеч қачон ғамгин аҳволда бўлмагандим.
2Шунинг учун шоҳ мендан сўради: Мен қаттиқ қўрқиб кетдим,
4— Тилагинг нима? — деб сўради. Шунда мен Самовий Худога ибодат қилиб,
5шоҳга шундай жавоб бердим:
5— Агар шоҳ ҳазратлари маъқул топсалар, бу қулингиз шоҳ ҳазратларидан марҳамат топган бўлса, мени Яҳудо юртига — ота–боболаримнинг қабрлари жойлашган шаҳарга юборсалар, деб илтимос қилмоқчи эдим, токи мен у шаҳарни қайтадан қурайин. —
6Малика ҳам шоҳнинг ёнида ўтирган эди. Шоҳ мендан:
6— Қанча вақт йўл юрасан? Қачон қайтиб келасан? — деб сўради. Шоҳ менга марҳамат қилиб, ижозат берди. Мен унга қачон қайтиб келишимни айтдим.
7Сўнгра шоҳга яна дедим:
7— Агар шоҳ ҳазратлари маъқул деб топсалар, Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокимларига мактублар ёзиб берилса, токи Яҳудога кириб боришим учун улар менга ижозат беришсин.
8Яна шоҳ ҳазратларининг ўрмон қоровули Осифга ҳам мактуб ёзилиб, унга кўрсатма берилса. Маъбад ёнидаги қалъа дарвозалари учун, шаҳар девори учун ва ўзим яшайдиган уй учун ёғоч тайёрлагани у менга дарахтлар кесиб берсин.
8Мен нима сўраган бўлсам, шоҳ ҳаммасига ижозат берди, чунки Худойимнинг марҳамати менга ёр эди.
9Шоҳ бир неча лашкарбошисини ва отлиқ сипоҳларини менга ҳамроҳ қилиб жўнатди. Мен Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокимлари ҳузурига бориб, уларга шоҳнинг мактубларини бердим.
10Байт–Хўронлик Санбаллат ва Оммонлик малай Тўвиё: “Исроил халқининг манфаати учун жон куйдирадиган биттаси келибди”, деган гапни эшитиб, ғоят ғазабландилар.
11Шундай қилиб, мен Қуддусга етиб келдим. Орадан уч кун ўтгач,
12тунда ўрнимдан турдим, ёнимга бир нечта шерикларимни олиб, ташқарига чиқдим. Лекин Қуддус ҳақидаги Худо кўнглимга солган режамни ҳеч кимга айтмадим. Мен минган эшакдан бўлак бошқа бирорта ҳайвонни ўзимиз билан олмадик.
13Мен тунда Сойлик дарвозаси орқали шаҳардан чиқиб, Аждар булоғига, у ердан Гўнг дарвозасига бордим. Вайрон бўлиб ётган Қуддус деворини, ёниб кетган дарвозаларини кўздан кечирдим.
14Сўнгра Булоқ дарвозасига ва Шоҳ ҳовузига бордим. Лекин миниб бораётган эшагим вайроналар орасидан йўл топа олмади.
15Шу сабабдан мен Қидрон сойлигига тушдим. Сойлик бўйлаб чиқиб бориб, ўша ердан деворни кўздан кечиришда давом этдим. Сўнг ортимга қайтиб, Сойлик дарвозаси орқали шаҳарга кирдим.
16Қаерга борганимни, нима қилаётганимни шаҳар амалдорлари билмасдилар. Мен яҳудийларга, руҳонийларга, йўлбошчиларга, амалдорларга ва ишда қатнашадиган бошқа одамларга ҳали ҳеч гап айтмагандим.
17Ниҳоят, энди уларга шундай дедим: “Қанчалар кулфатда қолганимизни ўзларингиз кўриб турибсизлар! Қуддус вайрон бўлиб ётибди, шаҳарнинг дарвозалари ёниб кетган. Келинглар, шаҳар деворини қайтадан қурайлик, шармандали аҳволимиздан қутулайлик.”
18Худойимнинг марҳамати менга ёр бўлганини ва шоҳнинг менга айтган гапларини уларга айтиб бердим. Улар: “Қурилишни бошлайлик”, дейишди. Шундай қилиб, улар ишни бошлашга тайёр бўлдилар.
19Байт–Хўронлик Санбаллат, Оммонлик малай Тўвиё ва Арабистонлик Гашим буни эшитиб, бизнинг устимиздан кулдилар, нафрат билан шундай дедилар: — Бу қилаётганларингиз нимаси?! Сизлар шоҳга қарши исён кўтаряпсизларми?!
20Мен уларга шундай жавоб бердим: — Самовий Худо ишимизнинг барорини беради. Биз, Унинг қуллари, деворни қайта қуришни бошлаймиз. Аммо сизлар бизга гапларингни ўтказа олмайсизлар, қўлингиздан ҳеч нарса келмайди. Сизлар бизнинг диний маросимларимизда ҳам қатнаша олмайсиз.