1
2Ерихо шаҳридан бўлган эркаклар деворнинг кейинги қисмини қурдилар. Улардан кейинги қисмини эса Имри ўғли Заккур қурди.
3Хассано уруғи Балиқ дарвозасини қурди. Улар дарвозанинг ёндорларини тиклаб, дарвоза қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатдилар.
4Деворнинг ундан кейинги қисмида Хаккўзнинг набираси, Уриёнинг ўғли Миромўт таъмирлаш ишларини олиб борди.
5Кейинги қисмида Тахува шаҳридан бўлган эркаклар таъмирлаш ишларини олиб бордилар. Лекин шаҳарнинг зодагонлари қурилиш назоратчилари буюрган ишлардан бош тортдилар.
6Посиёх ўғли Йўхадах ва Бесодайах ўғли Машуллом Яшоно дарвозасини таъмирладилар. Улар дарвозанинг ёндорларини тиклаб, дарвоза қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатдилар.
7Деворнинг навбатдаги қисмида Гивонлик Малатиё, Миронўтлик Ёдўн, шунингдек, Гивон ва Миспах аҳолисининг эркаклари таъмирлаш ишларини олиб бордилар. Миспах шаҳри Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятнинг маъмурий маркази эди.
8Деворнинг кейинги қисмида заргарлардан бири Харҳиё ўғли Узиёл таъмирлаш ишларини олиб борди. Унинг ёнида атторлардан бири Ханониё таъмирлаш ишларини олиб борди. Улар Қуддус деворининг Кенг деворгача бўлган қисмини таъмирладилар.
9Деворнинг кейинги қисмида Хур ўғли Рафиё таъмирлаш ишларини олиб борди. Рафиё Қуддус ҳудудининг ярмини бошқарувчи ҳоким эди.
10Ундан кейин Харумаф ўғли Ёдиё ўз уйининг рўпарасидаги деворни таъмирлади.
11Харим ўғли Малкиё ва Пахатмўаб ўғли Хашшуб деворнинг кейинги қисмини ва Тандир минорасини таъмирладилар.
12Деворнинг кейинги қисмида Халлохеш ўғли Шаллун ўз қизлари билан таъмирлаш ишларини олиб борди. Шаллун Қуддус ҳудудининг иккинчи ярмини бошқарувчи ҳоким эди.
13Зонўвах аҳолиси ва Ханун
14Байт–Хакерем ҳудудининг ҳокими Рахав ўғли Малкиё Гўнг дарвозасини таъмирлади. У дарвозани қуриб, дарвозанинг қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатди.
15Миспах ҳудудининг ҳокими Холхози ўғли Шаллум Булоқ дарвозасини таъмирлади. У дарвозани қуриб, устини ёпди ва дарвозанинг қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатди. Шунингдек, Силоам ҳовузи ёнидаги деворни ҳам қайтадан қурди. Деворнинг бу қисми шоҳнинг боғидан то
16Ундан кейин Озбук ўғли Нахимиё таъмирлаш ишларини олиб борди. Нахимиё Байт–Зур ҳудудининг ярмини бошқарувчи ҳоким эди. У деворни Довуд қабристонининг рўпарасигача — сунъий ҳовуз ва Жангчилар уйигача бўлган қисмини таъмирлади.
17Қуйидаги
18Ундан кейинги қисмини уларнинг биродарлари Ханадод ўғли Биннуй бошчилигида қуришди. Биннуй Кейлах ҳудудининг иккинчи ярмини бошқарувчи ҳоким эди.
19Кейинги қисмида Миспах шаҳри ҳокими Ешува ўғли Эйзар таъмирлаш ишларини олиб борди. У аслаҳахонага чиқадиган йўлнинг рўпарасидаги деворни ғишт тирговучигача бўлган қисмини таъмирлади.
20Заббай ўғли Борух деворнинг кейинги қисмини — ғишт тирговучидан олий руҳоний Элиашабнинг уйи эшигигача бўлган қисмни таъмирлади.
21Хаккўзнинг набираси, Уриё ўғли Миромўт деворнинг кейинги қисмини — Элиашаб уйининг эшиги рўпарасидан то уйнинг охиригача бўлган қисмини таъмирлади.
22Қуддус атрофида истиқомат қиладиган руҳонийлар деворнинг навбатдаги қисмини таъмирладилар.
23Улардан кейин Бенямин ва Хашшуб деворнинг ўз уйлари рўпарасидаги қисмини таъмир қилдилар.
24Ханадод ўғли Биннуй деворнинг кейинги қисмини — Озариёнинг уйидан то деворнинг бурчагидаги ғишт тирговучигача бўлган қисмини таъмирлади.
25Узай ўғли Полол деворнинг ғишт тирговучидан бошланган қисмини таъмирлади. Деворнинг бу қисми соқчилар ҳовлиси ёнидаги шоҳнинг юқори сарой минораси рўпарасида жойлашган эди.
26ва Офел тепалигида истиқомат қилувчи
27Тахувалик эркаклар деворнинг кейинги қисмини таъмирладилар. Улар баланд миноранинг рўпарасини то Офел деворигача таъмир қилдилар.
28Руҳонийлар гуруҳи деворнинг От дарвозасидан тепаликка томон кетган қисмини таъмирладилар. Ҳар бири ўз уйининг рўпарасини таъмир қилди.
29Иммар ўғли Зодўх ўз уйининг рўпарасини таъмирлади.
30Шаламиё ўғли Ханониё ва Залафнинг олтинчи ўғли Ханун деворнинг кейинги қисмини таъмирлади.
31Заргарлардан бири Малкиё деворнинг бурчагидаги юқори хонагача бўлган қисмни таъмирлади. Маъбад хизматкорларининг ва савдогарларнинг уйи шу ерда — Назорат дарвозаси ёнида жойлашган эди.
32Деворнинг бурчакдаги юқори хонадан Қўй дарвозасигача бўлган қисмини заргарлар ва савдогарлар таъмирладилар.