1Санбаллат деворни қураётганимизни эшитдию жаҳли чиқиб, қаттиқ ғазабланди. Сўнг
2У шерикларининг ва
3Оммонлик Тўвиё Санбаллатнинг ёнида эди. У ҳам шундай деди: “Улар қураётган бу девор устига ҳатто тулки чиқса ҳам, девор қулаб тушади.”
4Шунда мен ибодат қилиб дедим: “Эй Худойимиз! Бизларни қанчалик хор қилишаётганини эшитиб қўй! Уларнинг масхаралашларини ўзларининг бошига сол. Улар сургун бўлишсин, душманларига ўлжа бўлишсин.
5Уларнинг айбларидан ўтма, гуноҳларини унутма! Ахир, улар бинокорлар олдида Сени ҳақорат қилдилар.”
6Биз деворни қуравердик, халқ чин дилдан ишлагани учун, тез орада деворни ярмигача кўтариб бўлдик.
7Деворни таъмирлаш ишлари яхши кетиб, деворнинг ўпирилган жойлари тиклана бошлаган эди. Санбаллат, Тўвиё, Арабистонликлар, Оммонликлар ва Ашдодликлар бу ҳақда эшитиб, қаттиқ ғазабландилар.
8Ҳаммалари биргаликда тил бириктириб, Қуддусга ҳужум қилишга ва шаҳарни саросимага солишга қасд қилдилар.
9Лекин биз Худойимизга илтижо қилдик, шаҳарни ва ўзимизни кечаю кундуз улардан ҳимоя қилиш учун қўриқчилар тайинладик.
10
11Душманларимиз эса қуйидагича режа қилишарди: “Биз билдирмасдан, кўринмай уларнинг устига бостириб борамиз–да, ҳаммаларини ўлдирамиз, ишларини тўхтатамиз.”
12Уларга қўшни бўлган яҳудийлар ҳам ҳар томондан ўн мартача олдимизга келишди ва бизни шундай деб огоҳлантирди: “Хавф остида қолдингизлар. Яхшиси, бу жойдан чиқиб кетинглар, бориб, биз билан яшанглар.”
13Шунинг учун мен деворнинг энг паст жойлари орқасига, очиқ жойларига қилич, найза ва ёй билан қуролланган одамларни уруғлари бўйича жойлаштирдим.
14Кейин аҳволни кўриб, йўлбошчиларга, амалдорларга ва қолган халққа айтдим: “Душманлардан қўрқманглар.
15Душманларимизнинг бизга қарши ўйлаган фитналаридан хабардор эканимизни уларнинг ўзлари ҳам эшитишди. Уларнинг ниятини Худо пучга чиқарган эди. Шундай қилиб, ҳаммамиз яна деворни таъмирлаш ишларига қайтдик. Ҳар ким ўз ишига борди.
16
18Девор қураётганларнинг ҳар бири ёнига қилич боғлаган ҳолда иш қилар эди.
19Мен йўлбошчиларга, амалдорларга ва қолган халққа айтдим: “Ишимиз катта, орамиздаги масофа узоқ, шунинг учун девор бўйлаб бир–биримиздан ажралиб қолганмиз.
20Бурғу овозини эшитишингиз биланоқ, бизга қўшилинглар. Худойимиз биз учун жанг қилади!”
21Биз шу йўсинда меҳнат қилардик. Одамларнинг ярми эрта тонгдан осмонда юлдузлар кўрингунча найза ушлаб соқчилик қиларди.
22Мен ўша пайтда одамларга шундай деб айтдим: “Сизлар ўз ёрдамчиларингиз билан тунни Қуддуснинг ичкарисида ўтказинглар. Тунда соқчилик қилинглар, кундузи эса ишланглар.”
23Шундай қилиб, ҳеч биримиз — мен ҳам, қариндош–уруғларим ҳам, одамларим ҳам, ёнимдаги қўриқчилар ҳам шу вақт давомида ҳатто кечаси ҳам кийимларимизни ечмадик. Қуролларимиз доимо ёнимизда эди.