1Орадан бир оз вақт ўтгач, баъзи эркагу аёллар ўз
2Улардан баъзилари шундай деб айтишарди: “Биз кўпчиликмиз, бола–чақамиз кўп. Бизга буғдой керак, бўлмаса очликдан ўлиб қоламиз.”
3Бошқа баъзи бирлари эса шундай деб айтишарди: “Очарчилик пайтида донимиз бўлсин, деб далаларимизни, узумзорларимизни, уйларимизни гаровга беряпмиз.”
4Яна бировлари шундай деб нолишарди: “Далаларимиз ва узумзорларимиз солиғини шоҳга тўлаш учун пулни қарзга оляпмиз.
5Бизнинг яҳудий биродарларимиздан кам жойимиз йўқ! Уларнинг болалари бизнинг болаларимиздан ортиқ эмас. Лекин ўғил–қизларимизни қул, чўри қилиб сотишга мажбур бўляпмиз. Ҳа, қизларимиздан баъзилари чўри қилиб сотилди ҳам. Бу хусусда бирор нарса қилишга ожизмиз. Ахир, далаларимиз, узумзорларимиз энди бошқаларнинг қўлида.”
6Уларнинг дод–фарёдларини, шикоятларини эшитиб, қаттиқ ғазабландим.
7Бу тўғрида мулоҳаза қилиб, йўлбошчилар билан амалдорларни койидим: “Сизлар ҳали биродарларингизнинг гаровга қўйган мулкларини тортиб оляпсизларми?!” Сўнгра катта бир йиғин чақиртириб, йўлбошчиларга танбеҳ бердим:
8“Бутпараст халқларга қул ва чўри қилиб сотилган яҳудий биродарларимизни имконимиз борича қайтариб сотиб олдик. Энди эса биродарларингизнинг қулликка сотилишига ўзларингиз сабабчи бўляпсизлар. Уларни биз яна қайтариб сотиб олишимиз керакми?!” Йўлбошчилар ва амалдорлар сукут сақлаб, миқ этмай туравердилар.
9Мен гапимни давом эттирдим: “Қилаётган ишларингиз яхши эмас. Душман халқларга масхара бўлмаслигингиз учун Худойимиздан қўрқиб юришларингиз керак эмасми?!
10Мана, менинг яқинларим, одамларим, ҳатто ўзим ҳам яҳудий биродарларимизга қарзга пул ва буғдой бериб турибмиз. Келинглар, энди уларнинг гаровга қўйилган нарсаларини тортиб олмайлик!
11Сизлар улардан тортиб олган далаларни, узумзорларни,
12Йўлбошчилар ва амалдорлар шундай дедилар: “Айтганларингизни қиламиз. Биз уларнинг ҳамма нарсасини қайтариб берамиз, улардан энди ҳеч нарса талаб қилмаймиз.”
13Сўнг белбоғимни ечиб қоқдим–у шундай дедим: “Шу ваъдани бажармаганни Худо худди шундай қилиб қоқиб юборсин. Уни уйидан ва мол–мулкидан маҳрум қилсин. Худо ўша одамларни қуп–қуруқ қолдирсин.” Бутун жамоа “Омин”, деб,
14Мен
15Мендан олдинги ҳокимлар халқдан кунига қирқ кумуш танга билан бирга озиқ–овқат ва шароб ҳам олиб, халқнинг елкасига миниб олган экан. Ҳатто ҳокимларнинг одамлари ҳам халққа ҳукмини ўтказардилар. Мен эса Худодан қўрққаним учун шундай қилмадим.
16Бунинг ўрнига мен бутун кучимни деворни қайта қуришга бағишладим. Одамларимнинг ҳаммаси таъмирлаш ишларига бел боғлаган эди. Ер сотиб олишга вақтимизни сарфлаб ўтирмадик.
17Менинг дастурхонимдан ҳар куни 150 яҳудий ва уларнинг амалдорлари таом ер эдилар. Булардан ташқари, атрофдаги халқлардан келган меҳмонларнинг оёғи меникидан узилмас эди.
18Ҳар кунги дастурхонимга битта буқа, олтита семиз қўй ва бир қанча товуқлар талаб қилинарди. Ҳар ўн кунда меш–меш турли хил шароб керак бўларди. Лекин халқ шусиз ҳам оғир солиқлар остида қолиб кетганини билар эдим. Шу боис мен ҳоким сифатида талаб қилишга ҳаққим бўлган озиқ–овқатдан воз кечдим.
19Эй Худойим! Бу халқ учун қилган ҳамма ишларимни ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин.