1Санбаллат, Тўвиё, Арабистонлик Гашим ва бошқа душманларимиз деворни қуриб бўлганимни, деворда биронта ҳам ўпирилган жой қолмаганини эшитишди. Лекин дарвозаларнинг қанотларини ҳали ўрнаштириб бўлмаган эдим.
2Шунда Санбаллат ва Гашим менга: “Кел, Онў текислигидаги қишлоқлардан бирида учрашайлик”, деб хабар жўнатишди. Лекин улар менга шикаст етказишга қасд қилаётган эдилар.
3Шунинг учун уларга хабарчилар орқали шундай жавоб бердим: “Мен муҳим иш билан бандман, бора олмайман. Сизларнинг олдингизга кетсам, иш тўхтаб қолади!”
4Улар менга тўрт марта шундай хабар жўнатишди, мен бир хил жавоб беравердим.
5Бешинчи марта Санбаллатнинг одами қўлида очиқ мактуб билан келди.
6Мактуб шундай ёзилган эди:
7Сен Қуддусда пайғамбарлар тайинлабсан. Пайғамбарлар: “
8Мен унга шундай жавоб жўнатдим: “Айтганларингнинг ҳаммаси ёлғон. Ҳаммасини ўзинг тўқиб чиқаргансан.”
9Улар бизни қўрқитмоқчи бўлган, “Шундай қилсак, уларнинг қўллари ишдан совийди, ишлари охирига етмай қолиб кетади”, деб ўйлаган эдилар. Шунинг учун, мен: “Эй Худо, менга куч бер!” деб ёлвордим.
10Бир куни мен Махитавалнинг набираси, Далоёнинг ўғли Шамаёникига бордим. У уйига беркиниб олган экан. Шамаё менга шундай деди:
11— Лекин мен шундай жавоб бердим:
12Шамаёнинг сўзлари Худодан эмаслигини мен аниқ билдим. Тўвиё ва Санбаллат Шамаёни ёллаганлари учун, у менга шу хабарни берган эди.
13Уларнинг бундан мақсади мени қўрқитиш, айтганларини қилдириб, мени гуноҳга ботириш эди. Шунда обрўйим тўкилиб, уларга мазах бўлган бўлардим.
14Эй Худойим! Тўвиё билан Санбаллатнинг қилмишларини ёдингда тут. Мени қўрқитмоқчи бўлган пайғамбар аёл Новадиёнинг ва бошқа пайғамбарларнинг қилмишларини унутма, уларнинг жазосини бер.
15Шундай қилиб, девор Элул ойининг йигирма бешинчи куни — эллик икки кунда битказилди.
16Атрофдаги халқлардан бўлган душманларимиз буни эшитишиб, қўрқдилар, хижолатда қолдилар. Чунки бу иш Худойимизнинг мадади билан қилинганини улар билдилар.
17Эллик икки кун давомида Яҳудо йўлбошчилари ва Тўвиё бир–бирлари билан мактуб ёзишиб турди.
18Чунки Яҳудо юртидаги кўп одам Тўвиёга содиқ эди, бунга иккита сабаб бор эди: Тўвиёнинг қайнатаси Орах ўғли Шаханиё эди, Тўвиёнинг ўғли Ёхуханон эса Бархиё ўғли Машулломнинг қизига уйланган эди.
19Ўша одамлар менинг олдимда Тўвиёнинг савоб ишларидан гапиришар, ўз навбатида менинг гапларимни унга етказишар эди. Тўвиё эса мени қўрқитиш ниятида мактуб жўнатарди.