Нахимиё 7:1-73 UZV2013 - Bible AI

1Девор қурилиб, мен дарвозаларнинг қанотларини ўрнаттириб бўлганимдан кейин, Маъбад дарвозабонлари, қўшиқчилар ва левилар тайинланди.

2Мен укам Хонинни ва қалъа қўмондони Ханониёни Қуддус устидан ҳокимлар қилиб тайинладим. Ханониё содиқ одам бўлиб, бошқаларга қараганда Худодан қўрқарди.

3Мен уларга шундай деб айтдим: “Кун иссиқ пайтида Қуддус дарвозаларини очиқ қолдирманглар. Ўша пайтда навбатчиликда турган соқчилар дарвозаларни беркитиб, қулфлаб қўйсинлар. Қуддус аҳолиси орасидан ҳам қўриқчиларни тайинланглар. Уларнинг баъзилари махсус жойларни, бошқалари эса ўзларининг уйлари атрофини қўриқлашсин.”

4Қуддус кенг, катта шаҳар эди. Лекин шаҳарда кўп одам яшамас, ҳали уйлар кўп қурилмаган эди.

5Шунда йўлбошчиларни, амалдорларни ва халқни тўплаб, уруғлари бўйича рўйхат тузишни Худойим кўнглимга солди. Мен Яҳудога асирликдан биринчи бўлиб қайтиб келганларнинг насабномаси рўйхатини топдим. Насабнома китобида қуйидагилар ёзилган эди:

6[6-7] Бобил шоҳи Навухадназар асир қилиб олиб кетган яҳудийларнинг бир қисми Қуддусга ва Яҳудо юртидаги ўзларининг шаҳарларига қайтиб келиб, ўрнашдилар. Улар Зарубабел, Ёшуа, Нахимиё, Озариё, Рамиё, Нахамонах, Мордахай, Билшон, Миспар, Биғвай, Нихум ва Банах бошчилигида қайтиб келган эдилар. Асирликдан қайтиб келган Исроил эркакларининг сони қуйидагича эди:

7

8Парўш уруғидан — 2172 та эркак.

9Шафатиё уруғидан — 372 та эркак.

10Орах уруғидан — 652 та эркак.

11Пахатмўаб, яъни Eшува ҳамда Йўаб уруғларидан — 2818 та эркак.

12Элам уруғидан — 1254 та эркак.

13Затту уруғидан — 845 та эркак.

14Заккай уруғидан — 760 та эркак.

15Биннуй уруғидан — 648 та эркак.

16Бўвай уруғидан — 628 та эркак.

17Озгад уруғидан — 2322 та эркак.

18Одонихам уруғидан — 667 та эркак.

19Биғвай уруғидан — 2067 та эркак.

20Адин уруғидан — 655 та эркак.

21Отер, яъни Ҳизқиё уруғидан — 98 та эркак.

22Хашум уруғидан — 328 та эркак.

23Безай уруғидан — 324 та эркак.

24Хориф уруғидан — 112 та эркак.

25Гивон уруғидан — 95 та эркак.

26Байтлаҳмлик ва Натуфолик — 188 та эркак.

27Онотўтлик — 128 та эркак.

28Байт–Озмобитлик — 42 та эркак.

29Хират–Ёримлик, Хафиралик ва Берўтлик — 743 та эркак.

30Рамалик ва Ғиболик — 621 та эркак.

31Михмашлик — 122 та эркак.

32Байтиллик ва Айлик — 223 та эркак.

33Наволик — 52 та эркак.

34Эламлик — 1254 та эркак.

35Харимлик — 320 та эркак.

36Ерихолик — 345 та эркак.

37Лўдлик, Ҳодидлик ва Онўлик — 721 та эркак.

38Санолик — 3.930 та эркак.

39Асирликдан қайтиб келган руҳонийларнинг сони қуйидагича эди:

39 Ёшуа наслидан, аниқроғи Ёдиё уруғидан — 973 та эркак.

40Иммар уруғидан — 1052 та эркак.

41Пашхур уруғидан — 1247 та эркак.

42Харим уруғидан — 1017 та эркак.

43Асирликдан қайтиб келган левилар уруғларининг сони қуйидагича эди:

43 Хўдаво наслидан бўлган Ешува, аниқроғи Кадмил уруғидан — 74 та эркак.

44Осиф уруғидан бўлган қўшиқчилар — 148 та эркак.

45Шаллум, Отер, Талмўн, Оққув, Хатита ва Шўвай уруғларидан бўлган Маъбад дарвозабонлари — 138 та эркак.

46Асирликдан қайтиб келган Маъбад хизматкорларининг уруғлари қуйидагилар эди:

46 Зихо, Хасуфа, Таббайўт,

47Керош, Сиё, Падўн,

48Лавон, Хагава, Шалмай,

49Ханон, Гиддол, Гахар,

50Раё, Ратан, Накудо,

51Ғаззом, Уззо, Посиёх,

52Бесай, Муним, Нафусим,

53Бобуҳ, Хакуфа, Хорхур,

54Базулaт, Махидо, Харша,

55Боркис, Сисаро, Тамах,

56Назиё, Хатифа.

57Сулаймон қаролларининг асирликдан қайтиб келган уруғлари қуйидагилар эди:

57 Сўтай, Сўфарат, Паридах,

58Ялох, Дархун, Гиддол,

59Шафатиё, Хаттил, Пахаратҳаззавойим, Омон.

60Маъбад хизматкорлари ва Сулаймоннинг қароллари уруғларидан бўлганларнинг жами 392 киши эди.

61Қуйидагилар Тел–Малах, Тел–Харша, Харуб, Адўн ва Иммар шаҳарларидан келган эдилар, лекин ўзларининг уруғбошиси Исроил наслига мансублигини исботлай олмасдилар:

62Далоё, Тўвиё ва Накудо уруғлари — 642 киши.

63[63-64] Қуйидаги руҳонийлар уруғлари ўз насабномасини топа олмадилар: Хаваё, Хаккўз ва Борзулай уруғлари (Борзулайнинг бобоси Гиладлик Борзулай деган одамнинг қизига уйланган бўлиб, бу уруғ ўша аёлнинг уруғи номи билан юритилар эди.) Шу сабабдан улар хизмат қилишга нопок ҳисобланиб, руҳонийликка қабул қилинмадилар.

65Яҳудо ҳокими уларга шундай деди: “Бирорта руҳоний Худодан Урим ва Туммим орқали руҳоний эканлигингизни сўраб, тасдиқламагунча, сизлар назрларнинг руҳонийларга тегишли улушидан тановул қилмайсизлар.”

66Бу жамоа жами 42.360 кишидан иборат эди.

67Булардан ташқари, қул ва чўрилари — 7.337 киши, қул ва чўри қўшиқчилар 245 киши эди.

68Жамоанинг 736 та оти, 245 та хачири,

69435 та туяси, 6.720 та эшаги бор эди.

70Баъзи уруғбошилар қурилиш ишлари учун инъомлар бердилар. Ҳоким ҳам хазинага 1000 олтин танга, 50 та тоғорача ва руҳонийлар учун 530 та кўйлак берди.

71Баъзи уруғбошилар иншоот қурилиши учун хазинага 20.000 олтин танга, 80 пуд кумуш бердилар.

72Қолган халқ жами 20.000 олтин танга, 75 пуд кумуш ва руҳонийлар учун 67 та кўйлак бердилар.

73Шундай қилиб, руҳонийлар, левилар, Маъбад дарвозабонлари, қўшиқчилар, Маъбад хизматкорлари ва халқнинг қолганлари ўз шаҳарларига бориб жойлашдилар.

>