1Еттинчи ойда
2Шундай қилиб, еттинчи ойнинг биринчи кунида
3Эзра Сув дарвозасининг олдидаги майдонда саҳардан пешингача жамоага Тавротни ўқиб берди. Жамики халқ диққат билан қулоқ солиб тинглади.
4Тафсирчи Эзра йиғин учун тайёрланган баланд ёғоч супа устида турарди. Унинг ўнг томонида Маттитиё, Шама, Оноёҳ, Уриё, Хилқиё, Масиё ва чап томонида Подиё, Мишаил, Малкиё, Хашум, Хашбадданах, Закариё, Машуллом турарди.
5Эзра баланд супа устида тургани учун жамики халқ уни кўриб турар эди. У бутун халқнинг кўзи олдида Таврот китобини очди. Эзра китобни очганда, бутун халқ ўрнидан турди.
6Сўнгра Эзра улуғвор Худо —
7Халқ жойида турар экан,
8Улар Худонинг Таврот китобидан ўқиб, ўқиганларини таржима қилиб берардилар, Тавротнинг мазмунини тушунтирардилар, шунинг учун халқ ўқилганларни тушунди.
9Бутун халқ Таврот сўзларини эшитганларида йиғлади. Лекин ҳоким Нахимиё, руҳоний ва тафсирчи бўлган Эзра, шунингдек, халққа Тавротни тушунтирган
10Кейин Эзра халққа деди: “Энди уйларингизга қайтиб боринглар, ёғли таомлар еб, ширин шароб ичинглар. Ҳеч нарса тайёрламаганларга таомларингиздан беринглар. Бугунги кун
11
12Жамики халқ Тавротдан эшитган сўзларини англаб тушунганлари учун, еб–ичгани, таом улашиб, катта хурсандчилик қилгани уйларига кетишди.
13Эртаси куни жамики халқнинг уруғбошилари, руҳонийлар ва левилар Таврот сўзларини ўрганиш учун тафсирчи Эзранинг ҳузурига келишди.
14Улар Тавротни ўрганиб, Мусо орқали Эгамиз берган
15Бундан ташқари, Қуддусда ва Исроил халқининг ҳамма шаҳарларида қуйидагилар эълон қилиниши кераклигини ҳам билиб олдилар: “Тавротда ёзилган кўрсатмаларга мувофиқ, қирларга чиқинглар, чайлалар ясаш учун
16Шундай қилиб, халқ бориб, шох–шаббалар олиб келди ва ўзлари учун чайлалар ясашди. Улар чайлаларни уйларининг томларида, ҳовлиларида,
17Асирликдан қайтган ҳамма одамлар чайлалар ясаб, ўша чайлаларда яшадилар. Нун ўғли Ёшуа давридан бери Исроил халқи бундай байрамни нишонламаган эди. Ҳамма ғоят хурсанд эди.
18Эзра ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди. Тавротда талаб қилинганидай, улар етти кун байрамни нишонладилар, саккизинчи куни муқаддас йиғин бўлди.