1Шундай қилиб, яна бир саволим бор. Наҳотки Худо Ўз халқини рад қилган бўлса? Йўқ, асло! Мен ўзим
2Худо азалдан танлаб олган халқини рад қилгани йўқ.
3“Эй, Эгам, Исроил халқи
4Худо унга нима деб жавоб берди? “Мен Исроил халқидан Ўзим учун етти минг одамни қолдирдим, улар
5Худди шунга ўхшаб, ҳозир ҳам Худога содиқ қолганлар бор, чунки улар Худонинг
6Танлаш инсонларнинг ишларига эмас, Худонинг иноятига боғлиқ. Агар шундай бўлмаганда эди, иноят ҳақиқий иноят бўлмас эди.
7Хуллас, бу нимани билдиради? Исроил халқи
8Муқаддас Битикларда ёзилгандай:
9
10
11Бундан яна бир савол келиб чиқади.
12Яҳудийлар Масиҳни рад этиб, бутун дунёни янада бойитдилар. Ўзлари йўқотган бойлик билан ғайрияҳудийларга фойда келтирдилар. Агар уларнинг бу гуноҳи шундай самара келтирган бўлса, уларнинг нажот топиши қанчалик фойда келтиришини бир тасаввур қилиб кўринглар–а!
13Энди сизларга — ғайрияҳудийларга айтяпман. Тўғри, мен сизларга
14балки бу хизматим билан ўз қондошларим, яҳудийларнинг рашкини қўзғатарман, уларнинг баъзиларини қутқариб қоларман.
15Яҳудийларнинг рад этилиши дунёни Худо билан яраштирган бўлса, уларнинг Худо томонидан қабул қилиниши ўлимдан ҳаётга олиб бормайдими?
16Биринчи ёпилган нон Худога бағишланиб муқаддас бўлса, хамирнинг қолгани ҳам муқаддасдир. Агар томирлар муқаддас бўлса, новдалар ҳам муқаддасдир.
17Баъзи яҳудийлар дарахтнинг синдириб ташланган новдаларига ўхшайдилар. Сизлар — ғайрияҳудийлар эса табиий новдалар орасига пайванд қилинган ёввойи зайтун новдаларига ўхшайсизлар. Энди улар билан бирга бир томирдан озиқланяпсизлар.
18Шундай экан, бошқа новдаларга қараб мақтанманглар. Агар жуда кеккайиб кетсангизлар, ёдга олинглар, сизлар томирни эмас, балки томир сизларни озиқлантиряпти.
19Эҳтимол сизлар: “Биз пайванд қилинишимиз учун новдалар синдирилди”, — дерсизлар.
20Тўғри, лекин эсингизда бўлсин: улар ишонмаганлари учун синдириб ташландилар, аммо сизлар имонингиз орқали пайванд қилингансиз. Шунинг учун кеккайиб кетманглар, балки Худодан қўрқинглар.
21Йўқса, Худо табиий новдаларни аямагани каби, сизларни ҳам аямайди.
22Шундай қилиб, Худонинг меҳрибонлиги ва қаттиққўллиги ҳақида ўйлаб кўринг: Худонинг нажотини рад қилганларга У қаттиққўллик қилди, сизларга — пайванд қилинганларга эса У меҳрибонлик кўрсатди. Агар Худога содиқ қолсангиз, Унинг меҳрибонлигидан баҳраманд бўлаверасиз. Бўлмаса, Худо сизларни ҳам кесиб ташлайди.
23Нажотни рад қилганлар ўз имонсизликларини бас қилсалар, пайванд қилинадилар. Худо уларни қайта пайванд қилиб қўйишга қодир.
24Ахир, сизлар ёввойи зайтун дарахтидан кесиб олиниб, парваришланган зайтун дарахтига, табиатга хилоф равишда пайванд қилиндингиз. Шундай экан, улар — табиий новдалар, ўзларининг дарахтларига қандай осонлик билан қайта пайванд қилинадилар–а!
25
26Шундан кейин, бутун Исроил қутқарилади. Муқаддас Битикларда Худо шундай деган–ку:
27Улар билан қилган аҳдим мана шудир:
28Хушхабарни рад қилиб, яҳудийлар Худонинг душманлари бўлиб қолдилар, бу сизлар — ғайрияҳудийларга фойда келтирди. Аммо Худо яҳудийларни танлагани учун, уларнинг
29Чунки Худо берган инъомларини қайтариб олмайди ва Ўзи даъват қилган халқидан воз кечмайди.
30Сиз — ғайрияҳудийлар ҳам бир вақтлар итоатсиз эдингиз, аммо энди Худо сизларга меҳр–шафқат кўрсатди. Бу яҳудийларнинг итоатсизлиги натижасида содир бўлди.
31Энди эса яҳудийлар итоатсиз бўлиб қолдилар, аммо сизларга кўрсатилган меҳр–шафқат туфайли улар ҳам меҳр–шафқат топадилар.
32Ҳаммага меҳр кўрсатай, деб Худо ҳаммани итоатсизликка тутқун қилди.
33Худонинг донолигию билими нақадар бой ва чуқурдир! Унинг ҳукмларини ким тушуниб етар?! Унинг йўлларини ким синчиклаб текшира олар?!
34Ким Эгамизнинг фикр–зикрини била олар?! Ким Унга маслаҳат бера олар?!
35Ким Худога шундай ҳадя берганки, Худо ундан қарздор бўлса?!
36Ҳеч ким! Чунки бутун борлиқ Худодан келиб чиққан, Худо орқали ва Худо учун мавжуддир! Унга то абад шон–шарафлар бўлсин! Омин.