1Шундай қилиб, эй
2Бу дунёга мослашманглар, фикр–зикрингизни янгилаб, тубдан ўзгаринглар. Шунда Худонинг иродасини тушуна оладиган бўласиз, яъни нима яхши, Худога манзур ва мукаммал эканлигини била оладиган бўласиз.
3Менга берилган
4Ахир, танамиз бир бўлса–да, тана аъзолари кўп, аммо тана аъзоларининг вазифаси ҳам бир хил эмас.
5Шунга ўхшаб, биз —
6Бизга берилган иноят бўйича ҳар биримизнинг ҳар хил инъомларимиз бор. Агар бирортасида Худонинг сўзини бошқаларга етказиш инъоми бўлса, у эътиқодимизга мувофиқ равишда гапирсин.
7Агар бирорта одамга хизмат қилиш инъоми берилган бўлса, у хизмат қилсин, агар бирортасига муаллимлик инъоми берилган бўлса, у таълим берсин.
8Агар инсонга далда бериш инъоми берилган бўлса, у далда берсин, беғараз ёрдам берадиган бўлса, сахийлик билан берсин. Етакчилик қиладиган одам қунт билан етакчилик қилсин, меҳр–шафқат кўрсатадиган одам хурсандчилик билан иш тутсин.
9Бир–бирингизга бўлган меҳр–муҳаббатингиз самимий бўлсин. Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни маҳкам тутинг.
10Бир-бирингизни биродарларча, чуқур муҳаббат билан яхши кўринг. Бир–бирингизни ҳурмат қилиб, ўзингиздан юқори кўринг.
11Ғайратингиз сусаймасин, бутун қалбингиз билан
12Умидингиз борлиги учун хурсанд бўлинг. Қийинчиликда сабр–тоқат қилинг. Ибодат қилишдан чарчаманг.
13Муҳтожликда бўлган биродарларга ёрдам беринг, доимо меҳмондўст бўлинг.
14Сизларни қувғин қилаётганларни дуо қилинглар, уларни қарғаманглар.
15Севинаётганлар билан бирга севининглар, йиғлаётганлар билан бирга йиғланглар.
16Ўзаро ҳамфикр бўлинглар. Такаббурлик қилмай, бечора ҳамда паст табақали одамлар билан дўст бўлинг. Ўзбилармонлик қилманглар.
17Ҳеч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар, одамлар яхшилик деб билганларни қилишга интилинглар.
18Агар иложи бўлса, қўлингиздан келганича, барча одамлар билан тинч-тотув ҳаёт кечиринглар.
19
20Муқаддас Битикларда ёзилганидай қилинг:
21Ёмонлик сизни мағлуб қилмасин, аксинча сиз ёмонликни яхшилик билан мағлуб этинг.