Римликларга 15:1-33 UZV2013 - Bible AI

1Биз, имони кучлилар, ўзимизни мамнун қилишни кўзламасдан, имони суст бўлган биродарларнинг ожизлигига сабр–бардош қилишимиз керак.

2Ҳар биримиз ўзганинг манфаатини кўзлаб, унга далда бериш ниятида уни мамнун қилиш ҳаракатида бўлайлик.

3Ҳаттоки Масиҳ ҳам Ўзини мамнун қилишни кўзламаган, зеро, Муқаддас Битикларда ёзилганидай:

3“Сени ҳақоратлаганлар мени ҳақорат қилган бўлар.”

4Қадимги Битикларда нимаики ёзилган бўлса, бизнинг таълим олишимиз учун ёзилган. Биз бу Битиклардан сабр ва тасалли топиб, умидимизда маҳкам туришимиз лозим.

5Сабр ва тасалли манбаи бўлган Худонинг Ўзи эса Исо Масиҳнинг шогирдларига мос равишда бир–бирингиз билан ҳамфикр бўлишни сизларга ато қилсин.

6Шунда сизлар якдиллик билан, бир овозда Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси — Худони улуғлайсизлар.

7Масиҳ сизларни ўз биродарларидай қабул қилгани каби, сизлар ҳам бир–бирингизни биродарлардай қабул қилинг. Шундай қилиш Худога шуҳрат келтиради.

8Мен сизларга айтяпман: Худонинг ота–боболаримизга берган ваъдаларини бажариб, Унинг содиқлигини кўрсатиш ниятида Исо Масиҳ яҳудийларнинг хизматкори бўлиб келди.

9Масиҳнинг келишидан яна бир мақсади шу эдики, ғайрияҳудийлар ҳам Худонинг меҳр–шафқати учун Уни улуғласинлар. Муқаддас Битиклардa ёзилганидай:
Сенинг исмингни куйлаб сано айтурман.”

9“Xалқлар ичра Сенга ҳамдлар айтурман,

10Яна бошқа жойда шундай ёзилган: “Эй эллар, Унинг халқи билан шодланинг.”

11Яна шундай деб ҳам ёзилган:
Эй жамики элатлар, Уни олқишланглар!”

11“Эй барча халқлар, Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!

12Ишаё китобида ҳам қуйидагича ёзилган:

12 “Эссай томиридан бир Зот келиб чиқар, У халқлар устидан ҳукмронлик қилар, Халқлар эса Унга умид боғлайдилар.”

13Имон йўлидан юрар экансиз, умид манбаи бўлган Худо қалбингизни севинч ва тинчликка тўлдирсин, шунда сизлар Муқаддас Руҳнинг кучи ила умидга бой бўласизлар.

14Эй биродарларим, мен аминманки, сизлар эзгуликка ва илм–маърифатга бойсизлар, бир–бирингизга панд–насиҳат қилишга қодирсизлар.

15[15-16] Шунинг учун, баъзи бир нарсаларни эслатай деб, сизларга бу хатни ёзишга журъат қилдим, чунки мен Худонинг инояти билан Исо Масиҳнинг хизматкори этиб тайинланганман. Худонинг Хушхабарини айтиб, руҳоний сифатида ғайрияҳудийларга хизмат қилмоқдаман. Бунинг натижасида, ғайрияҳудийлар Худога манзур бўладиган, Муқаддас Руҳ орқали табаррук қилинган қурбонликдай Худога тортиқ этилмоқдалар.

17Шундай қилиб, Исо Масиҳ туфайли Худонинг йўлида қилган ишларим билан мақтансам бўлади.

18[18-19] Кучли мўъжизалару аломатлар билан, менинг айтганларим ва қилганларим орқали Масиҳ ғайрияҳудийларни Худога итоат қилиш йўлига бошлади. Аммо Исо Масиҳнинг мен орқали қилган ишларидан бошқа нарсалар ҳақида гапиришга журъат этмайман, чунки буларнинг ҳаммаси Худо Руҳининг қудрати ила содир бўлди. Шундай қилиб, мен Қуддусдан бошлаб, то Иллирия ҳудудига қадар Масиҳнинг Хушхабарини ёйиб, ўз вазифамни бажардим.

20Шу билан бирга, мен бошқаларнинг пойдевори устига бино қурмайин, деб ҳали Масиҳнинг номи овоза қилинмаган ерларда Хушхабарни ёйиш учун жон куйдиряпман.

21Муқаддас Битикларда ёзилганидай:
У ҳақда эшитмаганлар энди англаб етадилар.”

21“У ҳақда хабарсиз бўлганлар энди кўрадилар,

22Хушхабарни ёйиш хизматим туфайли анчадан бери сизларнинг олдингизга бора олганим йўқ.

23Энди эса бу жойларда менга бошқа иш қолмаган. Мен кўп йиллардан бери сизларни кўришни орзу қиламан.

24Шунинг учун Испанияга бораётганимда, йўлда сизларни кўриб ўтаман. Оз бўлса–да, дийдорингизга тўйганимдан кейин, йўлимда давом этишим учун керакли бўлган муҳтожликларимни қондирарсизлар, деган умиддаман.

25Ҳозирча мен Худо азизларига ёрдам бергани Қуддусга кетяпман.

26Чунки Македония ва Ахаядаги биродарлар маблағ йиғиб, Қуддусдаги камбағал биродарларга ёрдам беришга қарор қилдилар.

27Буни ҳам қарз, ҳам фарз, деб билганлари учун, хурсандчилик билан шундай қилдилар. Ахир, ғайрияҳудийлар яҳудийлар туфайли руҳий неъматларга сазовор бўлдилар–да, шунинг учун улар ўз моддий бойликларини яҳудийлар билан баҳам кўришни лойиқ топдилар.

28Мен бу ишни бажариб, тўпланган маблағни уларга топширганимдан кейин, сизларнинг олдингизда тўхтаб ўтаман. Сўнгра Испанияга кетаман.

29Аминманки, мен сизларни кўришга борганимда, биз биргаликда Масиҳ Хушхабари келтирадиган қут–баракаларни тўлиқ баҳам кўрамиз.

30Эй, биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ ва Муқаддас Руҳ ато қиладиган меҳр–муҳаббат ҳақи сизларга ёлвораман: мен учун биргаликда Худога ибодат қилайлик.

31Яҳудиядаги имонсизларнинг қўлидан қутулушим учун ва Қуддусдаги хизматим у ердаги Худонинг азизларига маъқул бўлиши учун ибодат қилинглар.

32Худо хоҳласа, мен шод–хуррамлик билан сизларнинг олдингизга бораман, сизлар билан бирга бўлганимдан қалбим ором топади.

33Тинчлик манбаи бўлган Худо ҳаммангизга ёр бўлсин. Омин!

ticle>