1Эй, бошқаларни ҳукм қилаётган инсон! Сен ким бўлишингдан қатъий назар, бундай қилишга сенда ҳеч бир асос йўқ. Сен бошқа одамни ҳукм қилиб, ўзингни ҳам маҳкум этасан. Ахир, ўзинг ҳам шу ишларни қиляпсан–ку!
2Бундай ишлар қилиб юрганларни Худо маҳкум қилишга ҳақли эканини биламиз.
3Айни ишларни ўзинг қила туриб, шундай ишларни қилувчиларни ҳукм этсанг, Худонинг ҳукмидан қочиб қутуламан, деб ўйлайсанми?!
4Худонинг чексиз меҳрибонлиги ва сабр–тоқатини писанд қилмаётганингни қара. Ахир, Унинг муруввати сени
5Аммо сен ўжарлик қилиб, гуноҳларингдан
6Худо ҳар кимни қилган ишига яраша тақдирлайди.
7Яхши ишда қунт қилиб, Худодан шараф, ҳурмат–эҳтиром ва мангулик олишга интилганларга У абадий ҳаёт ато қилади.
8Аммо худбинлик қиладиган, ҳақиқатни рад этиб, адолатсизликка эргашадиганлар қаҳр–ғазабга дучор бўлади.
9Ёвузлик қиладиган ҳар бир инсоннинг бошига фалокату изтироб тушади, бу инсон
10Яхшилик қиладиганларга эса — яҳудийларга ҳам, ғайрияҳудийларга ҳам, шараф, ҳурмат–эҳтиром ва тинчлик насиб этади.
11Зеро, Худо тарафкашлик қилмайди.
12Худонинг
13Ахир, қонунни эшитганлар эмас, балки қонунга риоя қиладиганлар Худонинг олдида оқланадилар.
14Ғайрияҳудийларда Худонинг қонуни йўқ. Аммо қонунни билмай туриб, улар табиий равишда қонун буюрганларни бажарсалар, ўзларига ўзлари қонундирлар.
15Бу билан улар қонуннинг талаблари ўз юракларида ёзилганини кўрсатадилар. Уларнинг виждони ҳам бунга шаҳодат беради, чунки уларнинг хаёллари гоҳ уларни қоралайди, гоҳ оқлайди.
16Худо инсонларнинг яширин ўй–хаёлларини Исо
17Мана, орангиздагиларнинг баъзилари: “Мен Яҳудийман”, дейдилар, қонунга суяниб, “Худога яқинман”, деб мақтанадилар.
18Эй, Яҳудий! Сен Худонинг хоҳиш-иродасини билиш ва яхшини ёмондан фарқ қилишни қонундан ўрганиб олибсан.
19
21Шундай экан, сен қандай қилиб бошқаларга таълим бера туриб, ўзингга таълим бермайсан?! “Ўғирлик қилма”, деб насиҳат қилиб туриб, ўғирлик қиласанми?!
22“Зино қилма”, деб туриб, ўзинг зино қиласанми?! “Бутлардан жирканаман”, деб туриб, куфрлик қиласанми?
23Қонунни биламан, деб мақтанасан–у, лекин қонунни бузиб, Худонининг номига доғ туширасанми?!
24Ахир,
25
26Худди шунингдек, агар суннат қилинмаганлар қонунга амал қилсалар, уларнинг суннатсизлиги суннатдай қабул қилинмайдими?!
27Шундай экан, суннатсиз бўла туриб, қонунга амал қиладиган одам сени маҳкум қилмайдими?! Ахир, сенда Муқаддас Битиклар бор, сен суннат қилингансан–у, лекин барибир Худонинг қонунини бузасан.
28Яҳудий урф–одатлари билан яшайдиганларнинг ҳаммаси ҳам асл яҳудий эмас. Жисмоний суннатнинг ўзи ҳам суннатнинг асл мақсадини бажармайди.
29Асл яҳудийлик юракдан келиб чиқади. Асл суннат, яъни юракнинг суннати қонунга амал қилишдан келиб чиқмайди, балки