Римликларга 3:1-31 UZV2013 - Bible AI

1Хўш, яҳудийларнинг қандай устунлиги бор? Ёки суннатнинг нима фойдаси бор?

2Яҳудийлар ҳар жиҳатдан катта устунликка эгадирлар. Бу устунлик энг аввал шундан иборатки, Худонинг каломи уларга ишониб топширилган.

3Уларнинг баъзилари ишонмаган бўлса, нима бўпти? Уларнинг ишонмаганлиги Худонинг садоқатини бекор қиладими?

4Йўқ, асло! Ахир, ҳар бир инсон ёлғончи бўлса ҳам, Худо ҳақдир. Муқаддас Битикларда Худо ҳақида шундай ёзилган–ку:
Қоралаганингда доимо тўғри бўлиб чиқасан.”

4“Шу боис ҳукм қилганингда Сен барҳақсан,

5Инсоний фикр юритиб айтайин: Агар бизнинг қабиҳлигимиз Худонинг одиллигини янада очиқроқ кўрсатса, нима ҳам дердик?! Бошимизга қаҳр–ғазаб ёғдиргани учун Худо адолатсизми?!

6Йўқ, асло! Худо одилдир. Худо адолатсиз бўлганда эди, қандай қилиб дунёни ҳукм қила оларди?!

7Менинг ёлғончилигим Худонинг ҳақлигига урғу бериб, Унга янада кўпроқ шон–шуҳрат келтирар экан, нима учун мен гуноҳкор сифатида маҳкум қилиняпман?

8Шундай экан, “Яхшилик келиб чиқсин, деб ёмонлик қилаверайлик”, — дейишимиз керакми?! Баъзилар бизга туҳмат қилиб, ўшандай таълим беряпти, деб айтмоқдалар. Бундай туҳмат қилганлар жазога лойиқдир.

9Хўш, биз, яҳудийлар бошқалардан устунмизми? Йўқ, асло! Юқорида исботлаб ўтганимдай, хоҳ яҳудий бўлсин, хоҳ ғайрияҳудий бўлсин, ҳар бир инсон гуноҳнинг ҳокимияти остидадир.

10Ахир, Муқаддас Битикларда қуйидагидай ёзилган–ку:
Ҳатто биронта ҳам йўқ!

10Солиҳ ҳеч бир кимса йўқдир,

11Биронта ҳам идрокли зот йўқ, Ҳеч ким Худога юз бурмайди.

12Ҳаммаси йўлдан озган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ!

13Оғизлари очилган қабр кабидир, Улар ёлғон гапиради. Тилларидан илон заҳри томади.

14Уларнинг оғзидан лаънат, аччиқ сўзлар чиқади.

15Уларнинг оёқлари қон тўкишга шошилади,

16Қадамидан ҳалокату вайрона келади.

17Улар тинчлик йўлларини билмайди,

18Улар Худодан қўрқмайди.”

19Биз биламизки, қонун неки буюрган бўлса, қонунга қарам бўлганларга буюрган, токи ҳар бир оғиз юмилсин ва бутун дунё Худо олдида жавобгар бўлсин.

20Зотан қонунга амал қилса–да, ҳеч ким Худонинг олдида оқлана олмайди, чунки қонун инсонга ўз гуноҳкорлигини янада аниқроқ кўрсатади.

21Мана энди қонунга алоқасиз равишда оқланиш йўлини Худонинг Ўзи аниқ кўрсатди. Бу ҳақда Таврот ва пайғамбарлар гувоҳлик беради.

22Биз Исо Масиҳга бўлган имонимиз орқали Худонинг олдида оқланамиз. Одамлар орасида ҳеч бир фарқ йўқ.

23Ахир, ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир.

24Лекин гуноҳкорлар Исо Масиҳ орқали гуноҳларидан озод бўладилар. Улар оқланишга лойиқ бўлмасаларда, Худонинг инояти билан оқланадилар.

25[25-26] Худо Исо Масиҳни бу дунёга юборди. Масиҳга ишонганларнинг ҳаммаси Унинг тўкилган қони орқали Худо билан ярашдилар. Шундай қилиб, Худо Ўзининг адолатини намоён қилади. У олдин сабр–тоқат қилиб, илгари қилинган гуноҳларни жазосиз қолдирган эди, энди эса Исо Масиҳга ишонганларни оқлаб, Ўзининг ҳақ эканлигини кўрсатмоқда.

27Энди мақтанишга арзигулик нарсамиз қолдими? Йўқ, мақтовга ўрин йўқ. Қандай қилиб? Амрларни бажо келтиришни талаб қилувчи қонунга кўрами? Йўқ, инсонлар имон орқали оқланганда мақтанишга ҳеч ўрин қолмайди.

28Биз қаноат ҳосил қилдикки, инсон қонун талабларини бажо қилиш орқали эмас, балки имон орқали оқланади.

29Наҳотки Худо фақат яҳудийларнинг Худоси бўлса?! У бошқа халқларнинг ҳам Худоси эмасми? Албатта, У бошқа халқларнинг ҳам Худоси.

30Ахир, Худо ягона–ку! Суннатлиларни ҳам, суннатсизларни ҳам Худо имон орқали оқлайди.

31Демак, биз бу имон билан қонунни бекор қиляпмизми? Йўқ, асло! Аксинча, қонунни тасдиқлаяпмиз.

icle>