1Биз имонимиз туфайли оқланганимиз учун
2Раббимиз Исо Худонинг
3Фақатгина ўша умидимиз билан эмас, балки азоб–уқубатларимиз билан ҳам фахрланамиз, чунки азоб–уқубатлар сабр–тоқат ҳосил қилишини биламиз.
4Сабр–тоқат Худога маъқул феъл–атворни, бундай феьл–атвор эса умидни ҳосил қилади.
5Умидимиз бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга берилган
6Ҳа, биз чорасиз бўлганимизда, белгиланган вақтда Масиҳ биз — бетавфиқлар учун ўлди.
7Ҳатто
8Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Шу йўсинда Худо бизга бўлган Ўз меҳр–муҳаббатини намоён қилди.
9Демак, биз Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган эканмиз, албатта У бизни Худонинг қаҳр–ғазабидан қутқаради.
10Биз ҳали Унинг душманлари бўлган пайтимизда, Худо Ўз Ўғлининг ўлими орқали бизларни Ўзи билан яраштирди. Биз энди Худо билан ярашган эканмиз, албатта Ўғлининг ҳаёти туфайли
11Бундан ташқари, биз Раббимиз Исо Масиҳ туфайли Худо билан бўлган муносабатимиздан фахрланамиз. Ахир, Исо Масиҳ орқали биз Худо билан ярашганмиз–ку.
12Бир одамнинг дастидан дунёга гуноҳ кириб келди. Гуноҳдан эса ўлим келиб чиқди. Натижада инсонлар ўладиган бўлиб қолди, чунки ҳамма гуноҳкордир.
13
14Шунга қарамай, Одам Атодан Мусога қадар яшаганларнинг гуноҳлари айнан Одам Атонинг гуноҳидай бўлмаса–да, ўлим уларнинг устидан ҳокимлик қилди. Қуйидаги равишда Одам Ато Келажак Зотнинг тимсоли эди:
15Бир кишининг гуноҳи туфайли ҳамма ўладиган бўлди, шунга ўхшаб бир Одам, яъни Исо Масиҳнинг инояти орқали ҳамма Худонинг бой эҳсонидан баҳраманд бўла олади. Бироқ Худонинг эҳсонини Одам Атонинг гуноҳи билан солиштириб бўлмайди.
16Худонинг эҳсони билан Одам Атонинг гуноҳи орасидаги фарқи қуйидагидан иборатдир: ўша бир гуноҳнинг оқибати маҳкум қилинишга олиб борди, кўп гуноҳлардан кейин берилган эҳсон эса
17Тўғри, биттагина одамнинг гуноҳи туфайли, ўша одамнинг дастидан ўлим ҳокимлик қила бошлади. Аммо Худонинг чексиз инояти билан оқланганларнинг ҳаммаси энди бир Одам, яъни Исо Масиҳ орқали абадий ҳаётда ҳокимлик қиладилар.
18Шунга кўра, бир гуноҳ ҳаммани маҳкум қилгандай, бир солиҳ иш туфайли ҳамма оқланиб, янги ҳаётдан баҳраманд бўла олади.
19Бир одамнинг итоатсизлиги туфайли кўп одамлар гуноҳкор бўлган бўлса, энди бир Кишининг итоаткорлиги туфайли ҳамма солиҳ бўла олади.
20Қонун берилгандан кейин гуноҳ кўпайиб кетди. Лекин қаерда гуноҳ кўп бўлса, Худонинг инояти янада кўпроқ намоён бўлади.
21Шундай қилиб, гуноҳ ҳокимлик қилиб, бизни ўлимга бошлар эди. Аммо биз оқландик ва Раббимиз Исо Масиҳ орқали абадий ҳаётга эгамиз. Бу кўрсатиб турибдики, энди Худонинг инояти ҳукм сурмоқда.