1Мен Исо
2Ўз халқим учун чуқур қайғуга ботган юрагим муттасил алам чекмоқда.
3Ўз қондошларим ҳақи Худонинг ланъати остида қолиб, Масиҳдан ажралишга ҳам рози бўлардим.
4Улар
5Улар улуғ
6Худо Ўз сўзида турмади, демоқчи эмасман. Аммо Исроил халқининг ҳаммаси ҳам Худонинг халқи эмасдир.
7Шунга ўхшаб, Иброҳимдан туғилганларнинг ҳаммаси ҳам Иброҳимнинг асл зурриёти, деб ҳисобланмайди. Ахир, Худо Иброҳимга: “Наслинг Исҳоқ орқали келиб чиқади”, деб айтган–ку!
8Демак, жисмоний жиҳатдан Иброҳимнинг фарзандлари бўлганларнинг ҳаммаси ҳам Худонинг фарзандлари эмаслар. Фақатгина Худо берган ваъданинг натижасида дунёга келганлар асл зурриёт ҳисобланади.
9Худонинг Иброҳимга берган ваъдаси қуйидагича эди: “Келгуси йили шу пайтда Мен келаман, хотининг Сора ўғил туғади.”
10Ўша ўғил бобокалонимиз Исҳоқ эди. Вақти келиб, Исҳоқнинг хотини Ривқо эгизак ўғилларга ҳомиладор бўлди.
11
13Ахир,
14Хўш, бунга нима деймиз? Худо адолатсизми? Йўқ, асло!
15Худо Мусога: “Марҳамат қиладиганимга марҳамат қиламан, шафқат қиладиганимга шафқат қиламан”, деб айтган.
16Шундай қилиб, Худонинг меҳр–шафқати инсон хоҳиши ва ташаббусига эмас, балки Худонинг иродасига боғлиқ.
17Муқаддас Битикларда ёзилганидай, Худо
18Хуллас, Худо Ўз хоҳиш–иродасига кўра иш юритади, бир инсонга марҳамат кўрсатади, бошқа бировнинг эса юрагини тош қилади.
19Шунда кимдир мендан: “Унда нима учун Худо бизни айблайди? Ахир, ким ҳам Унинг иродасига қарши чиқа оларди?”, деб сўраши мумкин.
20Эй инсон, сен ким бўлибсанки, Худога гап қайтарсанг?! Яратилган нарса яратувчисидан: “Нима учун мени бундай қилиб яратдинг?”, деб сўрайдими?
21Ахир кулол бир лой қоришмасидан ҳар хил идишлар ясар экан, уларнинг баъзиларини қутлуғ байрам кунларида ишлатиладиган қилишга, бошқаларини эса ҳар куни ишлатиладиган идиш қилиб қўйишга ҳақи йўқми?
22Тўғри, Худо Ўз ғазаби ва қудратини жазо орқали кўрсатишга ҳақлидир. Аммо жазога мубтало бўладиганларнинг ҳалокатини орқага суриб, сабр–бардош кўрсатса, нима бўпти?
23Шундай қилиб, Худонинг марҳаматига сазовор бўлган ва Унинг улуғворлигини баҳам кўришга белгиланган одамларга Худо Ўз улуғворлигининг нақадар бой эканлигини намоён қилади.
24Нафақат
25Хўшея китобида Худо шундай деб айтган: “Менинг халқим бўлмаганларни ‘Ўз халқим’, деб атайман. Олдин севгилим бўлмаганни ‘Севгилим’, деб айтаман.
26Уларга: ‘Халқим эмас’, деб айтилган бўлса, келажакда улар: ‘Барҳаёт Худонинг болалари’, деб аталади.”
27Ишаё ҳам Исроил халқи ҳақида шундай деган эди: “Исроил халқининг сони денгиз қумидай кўп бўлган бўлса ҳам, фақатгина баъзилари қутқарилиб, омон қолади,
28чунки Эгамиз
29Булардан олдинроқ Ишаё яна шундай деб айтган эди:
30Хўш, булар нимани билдиради?! Худонинг олдида
31Исроил халқи эса оқланиш ниятида қонунни бажариш пайида бўлдилар, лекин мақсадларига эриша олмадилар.
32Нима учун? Чунки улар имон билан эмас, балки қонунни бажариш орқали оқланишга уриндилар. Улар Муқаддас Битикларда тасвирланган Тошга қоқилиб йиқилдилар.
33Худо Муқаддас Битикларда шундай деб айтган эди: “Мен