1
2У одамнинг номи Элималек, хотинининг оти Наима, ўғилларининг исмлари эса Махлўн ва Хилён эди. Бу оила Яҳудонинг Байтлаҳм шаҳридан — Эфратлик
3Улар ўша ерда яшаётганларида, Элималекнинг ажали етди. Наима икки ўғли билан қолди.
4Унинг ўғиллари Мўаблик қизларга уйландилар. Қизлардан бирининг исми Ўрпа, иккинчисиники Рут
5Махлўн ва Хилён иккаласи ҳам вафот этишди. Наима ҳам эридан, ҳам фарзандларидан айрилиб, ёлғиз қолди.
6
8Йўлда давом этишаркан, Наима иккала келинига деди:
9Икковларингизга ҳам яхши жойлардан ато қилсин, турмуш қуриб, ўз эрларингиз билан бахтли бўлинглар!
10— Йўқ, биз сиз билан кетамиз, сизнинг халқингиз орасида яшаймиз, — дейишди.
11Наима эса яна келинларига:
12Бўлди энди, қизларим, қайтинглар! Мен энди кексайдим, эрга тегишга ожизман. Борди–ю, мен, ҳали умид қилсам бўлади, деб шу кеча эрим билан қовушсаму ўғиллар туғсам,
13улар улғайгунча сизлар кутиб турармидингиз?! Орқага чўзиб, турмушга чиқмай юрармидингизлар?! Йўқ, қизларим. Сизларни ўйлаб жуда қайғуряпман. Ахир, Эгам шунча кўргиликни бошимга солди–ку.
14Улар яна йиғлаб, дод–вой кўтаришди. Ниҳоят, Ўрпа қайнанаси билан ўпишиб хайрлашиб, орқага қайтиб кетди. Рут эса Наимага ёпишиб олди.
15Наима Рутга:
16— Сиздан ажралишга, қайтиб кетишга мени мажбур қилманг, — деди Рут. — Сиз қаерга борсангиз, мен ҳам ўша ерга бораман, сиз қаерда бўлсангиз, мен ҳам ўша ерда бўламан. Сизнинг халқингизни ўзимнинг халқим, сизнинг Худойингизни ўзимнинг Худойим дейман.
17Сиз қаерда оламдан ўтсангиз, мен ҳам ўша ерда жон бериб, дафн қилинаман. Эгам мени не кўйга солса солсин, ундан баттарроғини ҳам қилсин. Мени сиздан фақат ўлим ажрата олади
18Наима амин бўлдики, келини у билан кетишга қатъий аҳд қилибди. Шундан сўнг уни кўндиришга қайта уринмади.
19Икковлари йўл юриб Байтлаҳмга етиб келишди. Байтлаҳмга етиб келганларида, уларни кўриб бутун шаҳар ғимирлаб қолди. Аёллар бир–бирига: “Ийи, наҳотки бу ўша Наима бўлса?!” деб ҳайрон қолишди.
20Наима уларга деди:
21Мен бу ердан тўкис бўлиб чиқиб кетган эдим, Эгам эса қуп–қуруқ қайтарди. Энди нега мени Наима дейсизлар?! Ахир, Эгам — Қодир Худо мени азоб–уқубатларга гирифтор қилиб, бахтсиз қилди–ку!
22Шундай қилиб, Наима Мўаблик келини Рут билан бирга Мўаб юртидан қайтиб келди. Улар Байтлаҳмга келган пайтда арпа ўрими бошланган эди