2— Шу ерда ўтиринглар! — деди. Улар келиб ўтиришди.
3Бўаз қариндошига деди: — Мўаб юртидан қайтиб келган Наима бор–ку, у Элималек акамизнинг даласини сотмоқчи.
4Мен шу ерда ўтирганлар ва қавмим оқсоқоллари ҳузурида ўша далани сотиб оласизми, йўқми, билай дедим. Агар сиз қариндошлик бурчингизни ўташни хоҳласангиз, майли, сотиб олаверинг. Борди–ю, хоҳламасангиз, айтинг, мен билайин. Чунки бу бурчни ўташ биринчи навбатда сизга тушади. Сиздан кейин навбат меники бўлади. — Қариндошлик бурчимни мен ўтайман, — деди.
4У киши:
5Бўаз деди:
5— Хўп. Лекин сиз Наиманинг даласини харид қилганингизда, дала билан бирга марҳумнинг беваси Мўаблик Рутни ҳам олишингиз керак. Чунки марҳумнинг номи ўз мулкидан йўқолиб кетмаслиги шарт.
6Шунда қариндоши Бўазга: — Ундай бўлса, мен уни ололмайман, акс ҳолда ўзимнинг мулкимни хавфга қўйган бўламан [3]. Зиммамдаги қариндошлик бурчимни сиз ўтайверинг, менинг иложим йўқ, — деди.
9Шундан кейин Бўаз оқсоқолларга ва ўша ердаги бошқа одамларга мурожаат қилди:
9— Сизлар гувоҳсиз: мен бугун Элималекдан Хилён ва Махлўнга қолган ҳамма мулкни Наимадан сотиб оляпман.
10Яна Махлўннинг хотини Мўаблик Рутни ҳам ўз никоҳимга оляпман, токи марҳумнинг номи ўз мулкида қолсин, биродарлари орасида ва киндик қони тўкилган юртида номи йўқолиб кетмасин. Бугун сизлар бунга гувоҳ бўлиб турибсизлар.
11Шунда шаҳар дарвозаси ёнида турган одамлар ва оқсоқоллар: — Биз гувоҳмиз, — дедилар. — Эгамиз сенинг хонадонингга келадиган аёлни Роҳила ва Леахдай қилсин, ана ўша бибилардан Исроил халқи бино бўлган. Эфратда бойликлар эгаси бўлгин, Байтлаҳмда номинг улуғ бўлгай.
12Сенинг хонадонинг Тамаранинг Яҳудога туғиб берган ўғли бобомиз Параз [4] хонадонидай баракали бўлсин. Эгамиз мана шу жувон орқали сенга ўшандай буюк насл ато этсин.
13Шундай қилиб, Бўаз Рутга уйланди. Улар турмуш қуриб, бир ёстиққа бош қўйишди. Эгамизнинг марҳамати билан Рут ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди.
15У туфайли ҳаётинг яна шодликка тўлади, қариганингда суянчиғинг бўлади. Чунки бу ўғилни сени яхши кўрадиган, сен учун ҳатто етти ўғилдан ҳам аъло бўлган келининг туғди.
16Наима чақалоқни ўзига олди, бир дам бағридан узмади. Ўзи энагалик қилди.
17Қўшни аёллар: “Наима учун ўғил туғилди”, деб чақалоққа Обид [6] исмини бердилар. Обид Довуднинг падари бузруквори Эссайнинг отаси бўлди.
18Параздан Довудгача бўлган авлод–аждод қуйидагича: Параздан Хазрон бунёд бўлди.
19Хазрондан Рам бунёд бўлди. Рамдан Оминадов бунёд бўлди.
20Оминадовдан Нахшўн бунёд бўлди. Нахшўндан Салмўн бунёд бўлди.
21Салмўндан Бўаз бунёд бўлди. Бўаздан Обид бунёд бўлди.
22Обиддан Эссай бунёд бўлди. Эссайдан Довуд бунёд бўлди.