Салоникаликларга 1чи 1:1-10 UZV2013 - Bible AI

1Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳнинг Салоника шаҳридаги имонлилар жамоатига Павлус, Сила ва Тимўтийдан салом! Худонинг инояти ва тинчлиги сизларга ёр бўлсин.

2Биз доим сизлар учун ибодат қилиб, ҳаммангиз учун Худога шукрлар айтамиз.

3Имон ва севги билан қилган ишларингизни, Раббимиз Исо Масиҳга боғлаган мустаҳкам умидингизни доимо Отамиз Худо ҳузурида ёдга оламиз.

4Эй Худо севган биродарларимиз, Худо сизларни танлаб олганини биламиз.

5Ахир, биз Хушхабарни сизларга қуруқ сўзлар билан эмас, балки Муқаддас Руҳнинг қудрати ва тўлиқ ишонч билан келтирдик. Oрангизда бўлганимизда, сизларнинг манфаатингизни кўзлаб, қандай яшаганимизни биласиз.

6Сизлар биздан ва Раббимиз Исодан ўрнак олдингиз. Ахир, кўп азоб–уқубат чекканингизга қарамай, Муқаддас Руҳ берадиган қувонч билан Худонинг сўзини қабул қилдингиз.

7Шундай қилиб, Македония ва Ахая ўлкаларидаги барча имонлиларга ўрнак бўлдингиз.

8Раббимизнинг каломи сизлардан фақатгина Македония ва Ахаяга ёйилиб қолмади. Сизларнинг Худога бўлган имонингиз ҳамма жойда машҳур бўлди. Шунинг учун энди бизнинг бирор нарса гапиришимизга ҳожат қолмади.

9Бизни яхши қабул қилганингиз ҳақида, барҳаёт ва ҳақиқий Худога хизмат қилайлик, дея бутлардан юз ўгириб, Худога юз бурганингиз ҳақида ҳамма гапиряпти.

10Худонинг Ўғли Исонинг самодан тушишини кутаётганингиз ҳақида ҳам гапиряптилар. Худо Ўз Ўғли Исони тирилтирган, Исо бизни келажак ғазабдан қутқаради.

ter>