1
4Ахир, азоб–уқубатларга учраймиз, деб олдингизда бўлганимизда сизларни огоҳлантиргандик. Мана, биз айтганимиздек бўлди.
5Шунинг учун ортиқча чидай олмай, имонингиз ҳақида билиб келсин, деб Тимўтийни юбордим. Шайтон сизларни васвасага солиб, ишимизни бекор қилмагандир, деб умид қилган эдим.
6Мана, Тимўтий сизларнинг олдингиздан қайтиб келди. Бизга сизларнинг имонингиз ва севгингиз ҳақида яхши хабар олиб келди. Биз сизларни соғинганимиздек, сизлар ҳам бизни соғиниб қолибсиз. Бизни яхши сўзлар билан эслар экансиз. Тимўтий буларни бизга айтиб берди.
7Шундай қилиб,
8
9Сизлар туфайли биз Худо олдида қувончга тўлиб юрибмиз. Шундай экан, қандай қилиб Худога ўз миннатдорчилигимизни билдирмай тура
10Сизлар билан яна дийдор кўришайлик, имонингизга имон қўшайлик, деб кечаю кундуз жон–жаҳдимиз билан ибодат қиляпмиз.
11Отамиз Худонинг Ўзи ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларнинг олдингизга боришимиз учун йўл очсин.
12Сизга бўлган меҳримиз тўлиб–тошгани каби, Раббимиз сизларнинг ҳам бир–бирингизга ва бошқа ҳаммага бўлган меҳр–муҳаббатингизни тўлдириб–тоширсин.
13Шунда қалбларингиз собит бўлади, Раббимиз Исо Ўз фаришталари билан келганда, сизлар Отамиз Худо олдида айбсиз ва пок тура оласизлар.