Саҳрода 1:1-54 UZV2013 - Bible AI

1Исроил халқи Миср юртини тарк этиб [1], Синай саҳросига келганига икки йилу икки ой бўлди. Иккинчи ойнинг [2] биринчи кунида Эгамиз Учрашув чодирида Мусога шундай деди:

2[2-3] “Сен ва Ҳорун жамики Исроил халқини уруғи, хонадони бўйича санаб чиқинглар. Урушга яроқли бўлган йигирма ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркакларни гуруҳларга бўлиб, номма–ном рўйхатини тузинглар.

4Ҳар бир қабиладан биттадан уруғбоши сизларга ёрдам берсин.

5Сизларга ёрдам берадиган уруғбошиларнинг исми қуйидагичадир:

5Рубен қабиласидан — Шадувор ўғли Элизур.

6Шимўн қабиласидан — Зуришадай ўғли Шалумиёл.

7Яҳудо қабиласидан — Оминадов ўғли Нахшўн.

8Иссахор қабиласидан — Зувор ўғли Натанил.

9Забулун қабиласидан — Халон ўғли Элиёб.

10Юсуф ўғли Эфрайим қабиласидан — Омиҳуд ўғли Элишама. Юсуф ўғли Манаше қабиласидан — Падозур ўғли Гамалиэл.

11Бенямин қабиласидан — Гидўнах ўғли Авидон.

12Дан қабиласидан — Омишадай ўғли Охазар.

13Ошер қабиласидан — Охрон ўғли Пахиёл.

14Гад қабиласидан — Дувел ўғли Элиасаф.

15Нафтали қабиласидан — Энан ўғли Охир.”

16Жамоа орасидан танланган ана шу уруғбошилар Исроил қабилаларининг йўлбошчилари эди.

17[17-19] Мусо ва Ҳорун уруғбошилар билан биргаликда иккинчи ойнинг [3] биринчи кунида бутун жамоани йиғишди. Улар Исроил халқининг барча уруғларини ва хонадонларини аниқлаб чиқишди. Сўнг Мусога Эгамиз амр этгандай, жамоанинг йигирма ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркакларини номма–ном алоҳида рўйхатга олишди. Шу тариқа Мусо Синай саҳросида Исроил халқини санаб чиқди.

20[20-21] Уруғи ва хонадони бўйича номма–ном рўйхатга олинган, йигирма ва ундан юқори ёшдаги урушга яроқли эркакларнинг сони [4] қуйидагича эди:
Исроилнинг [5] тўнғич ўғли Рубен қабиласидан — 46.500 та одам,

22[22-23] Шимўн қабиласидан — 59.300 та одам,

24[24-25] Гад қабиласидан — 45.650 та одам,

26[26-27] Яҳудо қабиласидан — 74.600 та одам,

28[28-29] Иссахор қабиласидан — 54.400 та одам,

30[30-31] Забулун қабиласидан — 57.400 та одам,

32[32-33] Юсуф ўғли Эфрайим қабиласидан — 40.500 та одам,

34[34-35] Юсуф ўғли Манаше қабиласидан — 32.200 та одам,

36[36-37] Бенямин қабиласидан — 35.400 та одам,

38[38-39] Дан қабиласидан — 62.700 та одам,

40[40-41] Ошер қабиласидан — 41.500 та одам,

42[42-43] Нафтали қабиласидан — 53.400 та одам.

44Мусо, Ҳорун ва Исроил халқининг ўн икки уруғбошиси санаб чиққан одамлар ана шулар эдилар. Уларнинг ҳаммаси ота–боболарининг насли бўйича рўйхатга олинди.

45Хуллас, Исроил халқининг йигирма ва ундан юқори ёшдаги урушга яроқли ҳамма эркаклари хонадонлари бўйича саналганда,

46603.550 та чиқди.

47Леви қабиласи эса рўйхатга киритилмаган эди,

48чунки Мусога Эгамиз шундай деганди:

49Леви қабиласини рўйхатга киритма, уларни Исроил халқи билан бирга санама.

50Левиларга Муқаддас аҳд чодирини [6], унинг ҳамма ашёларини ва чодирга тегишли бўлган барча нарсаларни топшир. Йўлга чиққанларингизда, улар чодирни ва ундаги ҳамма ашёларни кўтариб юрсинлар. Чодирни асраб–авайлаб, унинг ёнига ўз чодирларини тиксинлар.

51Ҳар сафар чодир кўчирилганда, левилар Муқаддас чодирни йиғишсин. Қароргоҳ қурганингизда эса чодирни яна ўрнатишсин. Чодирнинг яқинига борган бошқа ҳар қандай одам учун жазо ўлимдир.

52Қолган Исроил қабилалари ўз қароргоҳларида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсин.

53Исроил халқи Менинг қаҳр–ғазабимга учрамаслиги учун, левилар ўз чодирларини Муқаддас аҳд чодири атрофида ўрнатиб, ўша ерда чодирни қўриқлашсин.”

54Мусога Эгамиз қандай амр этган бўлса, Исроил халқи шуни қилди.

>