Саҳрода 21:1-35 UZV2013 - Bible AI

1Нагав чўлида [1] истиқомат қилаётган Арод шоҳи: “Исроил халқи Оторим йўлидан келяпти экан”, деган хабарни эшитиб жангга отланди. Канъон наслидан бўлган бу шоҳ Исроил халқи билан жанг қилиб, улардан бир нечтасини асир олди.

2Бу воқеадан сўнг Исроил халқи Эгамизга қасам ичиб, шундай деди: — Эй, Эгамиз! Агар Сен шу халқни бизнинг қўлимизга берсанг, уларнинг ҳамма шаҳарларини бутунлай вайрон қиламиз [2].

3Эгамиз Исроил халқининг илтижосини эшитиб, Канъон халқини уларнинг қўлига берди. Улар Канъонликларнинг ўзларини қириб ташлаб, шаҳарларини бутунлай вайрон қилишди. Шунинг учун бу жойга Хўрмах [3], деб ном берилди.

4Исроил халқи Хўр тоғини тарк этиб, Эдом ерларини четлаб ўтиш учун Қизил денгизга [4] борадиган йўлдан кетди. Лекин халқ йўлда кетаётиб, яна сабрсизлик қилди.

5Улар минғирлаб Худодан ва Мусодан нолий бошладилар:

5— Нимага бизни Мисрдан олиб чиқдингизлар? Саҳрода ўлиб кетишимиз учунми?! Бу ерда на нон бор, на сув. Мана бу бўлмағур манна меъдамизга тегиб кетди–ку!

6Шу воқеадан кейин Эгамиз халқ орасига заҳарли илонларни жўнатди, илонлар Исроил халқининг кўпчилигини чақиб ўлдирди.

7Охири халқ Мусонинг олдига келиб: Мусо халқ учун Эгамизга илтижо қилди.

7— Биз Эгамизга ҳам, сенга ҳам қарши гапириб гуноҳ қилдик, — деди, — Эгамизга илтижо қил, У бизнинг орамиздан илонларни даф қилсин.

8Шунда Эгамиз Мусога деди:

8— Илон ясаб, уни ходага маҳкамлаб қўй. Илон чаққан одам ўшанга қараб тирик қолади.

9Мусо бронзадан илонни ясаб [5], уни ходага маҳкамлаб қўйди. Илон чаққан одам бронзадан ясалган илонга қараганда, ўлмасдан тирик қоларди.

10Исроил халқи сафарини давом эттириб, Обўтда қароргоҳ қурди.

11Сўнг улар Обўтдан ҳам кетиб Ивай–Аборимга қўнишди. Ивай–Аборим Мўаб юртининг шарқидаги саҳрода жойлашган эди.

12У ердан ҳам кетиб, Зарад сойлигида тўхташди.

13Сўнг яна йўлга чиқиб, Арнон сойлигининг шимолий қирғоғига — Амор юртининг чегарасига туташ бўлган саҳрога жойлашишди. Арнон сойлиги [6] Амор ва Мўаб юртларининг ўртасида чегара эди.

14Шу сабабдан “Эгамизнинг жангномаси” китобида [7] Суфа ерларидаги Воҳиб шаҳри ва сойликлар эсланади. Шунингдек, Арнон сойлиги

15ва Мўаб чегарасидаги Ор шаҳригача чўзилган дарёнинг ирмоқлари эсланади.

16Исроил халқи у ердан чиқиб, Бэр [8] деган жойдаги қудуққа йўл олди. Ўша қудуқ ёнида Эгамиз Мусога: “Халқни йиғ, Мен уларга сув бераман”, деди.

17Ўшанда Исроил халқи шу қўшиқни куйлади:
Қудуқ ҳақида куйланг!

17“Тўлиб–тош, эй, қудуқ,

18Йўлбошчилар қазиганди бу қудуқни, Асилзодалар ковлаганди бу қудуқни Салтанат ҳассалари ила, Салтанат тамғалари ила.”
Сўнг улар саҳродан Маттоно шаҳрига йўл олдилар.

19Маттонодан эса Наҳалиёлга, Наҳалиёлдан Бомўтга,

20Бомўтдан Мўаб ерларидаги водийга боришди. Фисгах тоғ тизмаси [9] ёнидаги бу водийдан саҳронинг манзараси очиларди.

21Кейин Исроил халқи Амор халқининг шоҳи Сихўнга шу гапни айтиш учун чопарлар жўнатди:

22“Бизга юртингиз орқали ўтиб кетишга ижозат берсангиз. Биз экинзорларингизга, узумзорларингизга кирмаймиз, қудуқларингиз сувидан ичмаймиз. Сизнинг юртингиздан ўтиб кетгунча, фақат Шоҳ йўлидан [10] юрамиз.”

23Лекин Сихўн Исроил халқига ўз юртидан ўтиб кетишга ижозат бермади. У жамики лашкарини йиғиб, саҳродаги Яхаз шаҳри ёнида Исроил халқига ҳужум қилди.

24Жангда Исроил халқи Сихўнни мағлуб этди ва Арнон сойлигидан тортиб Явоқ дарёсигача [11] бўлган ҳамма ерларини эгаллаб олди. Лекин Оммон халқининг чегарасидан у ёғига ўтмади, чунки Оммон юртининг чегараси мустаҳкам эди.

25Исроил халқи Амор халқининг ҳамма шаҳарларини, хусусан, Хашбон шаҳри [12] ва унинг атрофидаги қишлоқларни босиб олиб, ўша шаҳарларда ўрнашиб олди.

26Хашбон шаҳри шоҳ Сихўннинг пойтахти эди. Сихўн Мўабнинг олдинги шоҳи билан жанг қилиб, унинг Арнон сойлигигача бўлган ҳамма ерларини босиб олган эди.

27Шунинг учун достончилар айтишарди:
Мустаҳкам этинглар Сихўн шаҳрини.

27“Хашбонга келинглар, қайта қуринглар уни,

28Олов чиқиб кетди–ку Хашбон шаҳридан, Аланга чиқди шоҳ Сихўннинг шаҳридан. Ёнғин яксон қилди Мўабдаги Ор шаҳрини, Йўқ қилди Арнон қирлари шоҳларини.

29Ҳолингга вой, эй, Мўаб халқи! Тамом бўлдингиз, Хамўш [13] ихлосмандлари! Хамўш қочқин қилди ўғилларингизни, Амор халқининг шоҳи Сихўнга асир қилди Сизнинг қиз–жувонларингизни.

30Қириб ташладик биз уларни, Хашбондан Дибонга қадар йўқ қилдик ҳаммасини. Нўфахдан Мидавога қадар вайрон қилдик уларни.”

31Шундай қилиб, Исроил халқи Амор халқининг юртида ўрнашиб олди.

32Мусо Язир шаҳрига айғоқчилар жўнатди. Исроил халқи Язир ва унинг атрофидаги қишлоқларни босиб олиб, у ерда истиқомат қилаётган Амор халқини ҳайдаб чиқарди.

33Сўнг улар Башанга [14] йўл олишди. Башан шоҳи Ўг эса Исроил халқига қаршилик кўрсатиш учун жамики лашкарини Эдрей шаҳрига тортиб борди.

34Шунда Эгамиз Мусога деди:

34— Қўрқма ундан, Мен Ўгни бутун юрти ва халқи билан бирга сенинг қўлингга бераман. Сен Ўгнинг бошига Хашбонда ҳукмронлик қилган Амор халқининг шоҳи Сихўннинг кунини соласан.

35Исроил халқи Ўгни, унинг ўғилларини, бутун халқини битта қолдирмай қириб ташлади. Сўнг улар Ўгнинг юртини қўлга киритишди.

e>