8Ёввойи буқанинг кучи билан Худо Мисрдан олиб чиққан уларни. Исроил халқи ямламай ютар ғанимларини, Уларнинг суякларини майдалаб ташлар, Ўқлар отиб, уларни яксон этар.
9Ана, у урғочи шердай эгилди–да, ётди. Уни турғизишга ким журъат этар?! Сени дуо қилганлар барака топар, Сени лаънатлаганлар лаънати бўлар!”
10Болоқ Баломдан қаттиқ ғазабланганидан кафтини кафтига уриб: — Мен сени, ғанимларимни лаънатлагин, деб олдириб келган эдим. Сен эса уларни уч марта дуо қилдинг! — деб дўқ урди.
13“Болоқ менга саройидаги ҳамма олтину кумушини берса ҳам, мен Эгамизнинг айтганидан четга чиқа олмайман. Ўз ихтиёрим билан бирор яхши ёки ёмон иш қилолмайман. Эгамиз менга нима деса, шуни айтаман”, деб айтмаганмидим?!
14Энди мен ўз халқим олдига қайтиб кетаман. Лекин кетишимдан олдин, Исроил халқи келажакда халқинг бошига қандай кунларни солишини сенга айтиб қўяй.
16Худонинг каломини эшитган, Худойи Таолодан илму маърифат олган, Қодир Худонинг ваҳийини кўрган, Ҳушидан айрилган, лекин кўзлари катта очиқ одам айтяпти.
17Уни кўряпман–у, лекин шу топда йўқ, Унга қараяпман–у, лекин у яқин эмас. Бир юлдуз чиқар Ёқуб наслидан, Салтанат ҳассаси Исроил халқидан. Вайрон қилар у Мўаб чегараларини [3], Яксон этар Шет халқининг [4] ерларини [5].