1
2Ҳоруннинг тўртта ўғли бор эди: Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар. Надов тўнғич ўғил эди.
3Мусо Ҳоруннинг бу ўғилларига
4Лекин Надов билан Абиҳу Синай саҳросида
5Мусога Эгамиз шундай амр берди:
6“
7
8Улар Исроил халқи учун
9
10Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийлик хизматига тайинла. Руҳонийлик вазифасини бажарган ҳар қандай бошқа одамнинг жазоси ўлимдир.”
11Мусога Эгамиз яна деди:
12“Мен левиларни Исроил халқининг онадан туғилган барча тўнғич ўғиллари ўрнида қабул қилганман. Левилар Меникидир.
13Зотан, ҳамма тўнғич ўғиллар Менга тегишли. Мен Мисрликларнинг ҳамма тўнғич ўғилларини нобуд қилган куним Исроил халқининг барча тўнғич ўғилларини — одамидан тортиб ҳайвонига қадар — Ўзим учун ажратиб олганман
14Мусога Эгамиз Синай саҳросида яна айтди:
15“Леви қабиласини уруғи ва хонадонлари бўйича санаб чиқ. Бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркак зотини санаб чиқ.”
16Эгамизнинг амри бўйича Мусо уларни санаб чиқди.
17Левининг учта ўғли бўлиб, исмлари Гершон, Қоҳот ва Марори эди.
18Гершоннинг Лубнах ва Шимах деган ўғиллари бўлиб, ҳар қайсисидан биттадан уруғ келиб чиқди.
19Қоҳотнинг Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл деган ўғиллари бўлиб, улардан ҳам биттадан уруғ келиб чиқди.
20Марорининг Махли ва Муши деган ўғиллари бўлиб, улардан ҳам биттадан уруғ келиб чиқди.
21Гершондан Лубнах ва Шимах уруғлари келиб чиқди.
22Гершон уруғига қарашли бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги эркаклар саналганда, 7500 та чиқди.
23Гершон уруғи чодирларини Муқаддас чодирнинг орқа томонида, ғарбда ўрнаштиришлари керак эди.
24Гершон уруғининг оқсоқоли Лоёл ўғли Элиасаф эди.
25Гершон уруғи чодирнинг қуйидаги ашёлари учун масъул эди: чодирнинг ички қавати ва қопламалари, чодирга кираверишдаги парда,
26чодир билан
27Қоҳотдан Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл уруғлари келиб чиқди.
28Уларга қарашли бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги эркаклар саналганда, 8600
29Қоҳот уруғи Муқаддас чодирнинг жануб томонида чодир қуриши керак эди.
30Қоҳот уруғи оқсоқоли Узиёл ўғли Элизофон эди.
31Улар чодирдаги қуйидаги ашёлар учун масъул эдилар:
32Леви оқсоқоллари устидан руҳоний Ҳорун ўғли Элазар бошчилик қиларди. Муқаддас чодир учун масъул бўлганлар Элазарнинг назорати остида эдилар.
33Мароридан Махли ва Муши уруғлари келиб чиқди.
34Марори уруғининг бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги эркаклари саналганда, 6200 та чиқди.
35Марори уруғи оқсоқоли Абуҳайил ўғли Зуриёл эди. Улар Муқаддас чодирнинг шимол томонига чодирларини ўрнатишлари керак эди.
36
38Мусо, Ҳорун ва унинг ўғиллари ўз чодирларини шарқ томонда — Муқаддас чодирнинг олдида
39Мусо ва Ҳорун, Эгамизнинг амрига кўра, Леви қабиласининг бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркакларини уруғлари бўйича санаб чиққанда, уларнинг умумий сони 22.000 та чиқди.
40Эгамиз шундан кейин Мусога яна айтди: “Исроил халқининг бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги ҳамма тўнғич ўғилларини санаб чиқ. Уларнинг исмларини рўйхат қилиб ёз.
41Мен Эгангизман. Мен Леви қабиласини Исроил халқининг ҳамма тўнғич ўғиллари ўрнига қабул қиламан. Исроил халқининг чорвасида биринчи туғилган боласи ўрнига левиларнинг чорвасини ҳам оламан.”
42Мусо Эгамизнинг амрини бажарди. Исроил халқининг ҳамма тўнғич ўғилларини санаб чиқди.
43Бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги ҳамма тўнғич ўғил биттама–битта саналганда, 22.273 та чиқди.
44Мусога Эгамиз айтди:
45“Исроил халқининг ҳамма тўнғич ўғиллари ўрнига левиларни Менга бағишла, Исроил халқининг чорваси ўрнига эса левиларнинг чорвасини Менга бағишла. Левилар Меники бўлади. Мен Эгангизман.
46Исроилнинг тўнғич ўғиллари левилардан 273 та ортиқ. Исроил халқи ана шу ортиқчаси эвазига товон тўлаши керак.
47Ҳар бир ортиқ одам эвазига беш бўлакдан кумуш ол. Ҳар бир кумуш бўлакнинг оғирлиги 2,5 мисқол бўлсин
48Ўша кумушни Ҳорун ва унинг ўғилларига бер.”
49
51Мусо Эгамизнинг амрига кўра, йиғиб олган товон пулини Ҳорун ва унинг ўғилларига берди.