Саҳрода 34:1-29 UZV2013 - Bible AI

1Эгамиз Мусога деди:

2Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Канъон юртига кириб борганингиздан кейин, сизларга мулк қилиб бериладиган бу юрт қуйидагича чегараланади:

3Юртингизнинг жанубий қисми Зин чўлидан Эдом юрти бўйлаб чўзилади. Жанубий чегарангиз шарқ томонда Ўлик денгизнинг [1] жанубий қирғоғидан бошланиб,

4Чаёнлар довонидан [2] ўтади ва жануб томонга, Зин чўли томон чўзилади. Чегарангизнинг энг жанубий нуқтаси Кадеш–Барна бўлади. У ердан чегара Хазор–Адаргача бориб, Озмон орқали ўтади.

5Сўнг бурилиб, Миср чегарасидаги сойлик [3] бўйлаб Ўрта ер денгизига бориб тақалади.

6Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарангизни ташкил қилади.

7Шимолий чегарангиз эса Ўрта ер денгизидан шарққа, Хўр тоғига [4] томон чўзилади.

8Хўр тоғидан Лево–Хоматгача [5] боради, сўнг Задоддан ўтиб,

9Зифрўнга чўзилиб боради ва Хазор–Энанда тўхтайди. Бу сизнинг шимолий чегарангиз бўлади.

10Шарқий чегарангиз шимолдаги Хазор–Энандан бошланиб, жануб томон Шафомга боради,

11сўнг яна жанубга чўзилиб, Ойиннинг шарқ томонидаги Ривлодан ўтади ва Жалила кўлининг [6] шарқ томонидаги қирлар бўйлаб боради.

12Сўнг чегара Иордан дарёси бўйлаб жанубга чўзилиб, Ўлик денгизга бориб тўхтайди.

12Ҳар томондан чегараланган мана шу ерлар сизларнинг юртингиз бўлади.”

13Шундан сўнг Мусо Исроил халқига буюрди: — Бу юртни қуръа ташлаб, бўлиб олинглар. Эгамиз бу юртни тўққизта қабилага ва бир қабиланинг ярмига бўлиб беришни амр этган.

14[14-15] Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярми хонадонлари бўйича Ерихо шаҳрининг рўпарасидаги Иорданнинг шарқ томонидан ўзларига тегишли мулкни олганлар.

16Эгамиз Мусога яна айтди:

17Руҳоний Элазар ва Нун ўғли Ёшуа юртни Исроил халқига бўлиб беришсин.

18Ҳар бир қабиладан биттадан йўлбошчини уларга ёрдамчи қилиб тайинланглар.

19Ўша одамларнинг исмлари қуйидагичадир:

19Яҳудо қабиласидан — Яфунах ўғли Холиб.

20Шимўн қабиласидан — Омиҳуд ўғли Шомуил.

21Бенямин қабиласидан — Хислон ўғли Элидод.

22Дан қабиласидан — Ёхли ўғли Букки.

23Юсуф ўғли Манаше қабиласидан — Эфўд ўғли Ханниэл.

24Эфрайим қабиласидан — Шифтон ўғли Камувол.

25Забулун қабиласидан — Парнўх ўғли Элизофон.

26Иссахор қабиласидан — Оззон ўғли Палтиёл.

27Ошер қабиласидан — Шалуми ўғли Охихуд.

28Нафтали қабиласидан — Омиҳуд ўғли Падаҳиёл.”

29Эгамиз ана шу одамларга, Исроил халқига Канъон юртини мулк қилиб бўлиб беринглар, деб амр берган эди.

e>