1Бир куни
2— Эй, Мусо ҳазратлари, — дея мурожаат қилишди улар. —
3Борди–ю, Залофходнинг қизлари Исроилнинг бошқа қабиласидаги йигитларга турмушга чиқсалар, уларнинг мулки турмушга чиққан уруғнинг мулкига қўшилади. Шунда қабиламиз улуш қилиб олган ернинг бир қисмидан ажралиб қолади.
4Қутлуғ йил
5Мусо,
6Эгамиз Залофходнинг қизлари ҳақида шундай амр берди: Залофходнинг қизлари ўзлари хоҳлаган одамларга турмушга чиқишсин. Лекин улар турмушга чиқадиган йигитлар Залофходнинг қабиласидан бўлишлари шарт.
7Исроил халқининг мулки бир қабиладан бошқасига ўтиб кетмасин. Ҳар бир Исроил одами оталаридан мерос қилиб олган ерни сақласин.
8Исроилнинг ҳамма қабиласида мулкка меросхўрлик қиладиган ҳар қандай қиз, ўзининг қабиласидан бирортасига турмушга чиқсин, токи Исроилнинг ҳамма одамлари мулк қилиб олган ерларига ўзлари эгалик қилсин.
9Ана шунда мулк бир қабиладан бошқа қабилага ўтиб кетмайди. Исроил халқининг ҳар бир қабиласи ўз мулкини сақлаб қолсин.
10Эгамиз Мусога қандай амр этган бўлса, Залофходнинг қизлари ўшандай қилдилар.
11Залофходнинг Махло, Тирза, Хўглах, Милхо ва Нуваҳ исмли қизлари ўз амакиларининг ўғилларига турмушга чиқдилар.
12Улар турмушга чиққан йигитлар Юсуф ўғли Манаше уруғларидан эдилар. Шундай қилиб, у қизларнинг мероси оталари қабиласида қолди.
13Мусо орқали Исроил халқига Эгамиз берган амр ва қонунлар ана шулардан иборатдир. Бу қонунлар