Саҳрода 4:1-49 UZV2013 - Bible AI

1Мусо билан Ҳорунга Эгамиз яна деди:

2“Энди Леви қабиласидан бўлган Қоҳот авлодини уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқ.

3Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли, ўттиз ёшдан эллик ёшгача бўлганларни сана.

4Қоҳот уруғининг хизмати Учрашув чодирининг энг муқаддас ашёлари билан боғлиқ бўлади.

5Йўлга чиққанингизда, Ҳорун ва унинг ўғиллари чодирга кириб, аҳд сандиғини тўсиб турадиган ички пардани ечишсин. Ўша парда билан сандиқни [1] ёпишсин.

6Сўнг унинг устидан юмшоқ теридан [2] қилинган ёпинчиқ ташлашсин. Унинг устидан эса сидирға кўк чойшаб ташлашсин. Сўнг ходаларни жой–жойига ўрнатишсин.

7Кейин муқаддас нонлар [3] қўйиладиган хонтахтага кўк чойшаб тўшашсин. Хонтахтага лаган, пиёла, шароб назр қилиш учун коса ва кўзалар қўйишсин. Хонтахта устида муқаддас нонлар доимо турсин.

8Бу нарсаларнинг устидан қирмизи чойшаб ташлашсин. Кейин юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпиб, ходаларни жой–жойига ўрнатишсин.

9Сўнг кўк чойшаб билан чироқпояни, унинг мойчироқларини, қисқичларини, патнисларини ва зайтун мойи солинган ҳамма идишларини ёпиб қўйишсин.

10Сўнг буларнинг устидан юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпиб, замбилга солишсин.

11Олтин қурбонгоҳга кўк чойшаб ташлаб, унинг устидан юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпишсин ва ходаларни жой–жойига ўрнатишсин.

12Кейин Муқаддас хонада ишлатиладиган буюмларни олиб, кўк чойшаб устига қўйишсин. Сўнг устини юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпиб, замбилга солишсин.

13Бронза қурбонгоҳни кулдан тозалаб, уни сафсар рангдаги чойшаб билан ёпишсин.

14Сўнг қурбонгоҳда ишлатилган ҳамма буюмларни — оловкурак, санчқи, курак, тоғорачаларни қурбонгоҳ устига қўйишсин. Юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан қурбонгоҳни ёпиб, ходаларни жой–жойига ўрнатишсин.

15Ҳорун ва унинг ўғиллари Муқаддас чодирдаги жиҳозларни ва буюмларни ёпиб бўлганларидан кейин, йўлга чиқиш вақти бўлганда, Қоҳот уруғи бу ашёларни кўтариб борсин. Лекин улар бу муқаддас ашёларга қўл теккизишмасин, акс ҳолда улар ўладилар. Демак, Қоҳот уруғи Учрашув чодиридаги ашёларни кўтариб боради.

16Руҳоний Ҳорун ўғли Элазар чироқпоя учун зайтун мойи, хушбўй ҳидли тутатқи, кундалик дон назри ва муқаддас қиладиган мойга [4] масъул бўлади. Хуллас, бутун Муқаддас чодир ва у ердаги ҳамма нарсалар, муқаддас жиҳозлар ва буюмлар Элазар назорати остида бўлади.”

17Эгамиз Мусо билан Ҳорунга яна деди:

18Леви қабиласи орасидан Қоҳот уруғининг қирилиб кетишига йўл қўйманглар.

19[19-20] Қоҳот уруғидан бўлган ҳар бир одамга хизмат вақтида нима қилишини ва нимани кўтариб боришини Ҳорун ва унинг ўғиллари айтишсин. Муқаддас ашёларга бир лаҳза бўлса ҳам қарагани Қоҳот уруғи чодирга кирмаслиги керак. Шунда Қоҳот уруғидаги эркаклар энг муқаддас ашёларга яқин келганларида, ўлмай тирик қолишади.”

21Сўнг Мусога Эгамиз шундай деди:

22“Гершон авлодини ҳам уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқ.

23Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли, ўттиз ёшдан эллик ёшгача бўлганларини сана.

24Гершон уруғининг хизмати ва кўтарадиган юклари қуйидагилардан иборат бўлади:

25Улар Муқаддас чодирнинг ички қаватини, чодирнинг қопламаси ва юмшоқ теридан қилинган ташқи қопламани, чодирга кираверишдаги пардани,

26чодир билан қурбонгоҳ атрофини тўсиб турадиган пардаларни, ҳовлига кираверишдаги пардани ва унга тегишли арқонлар ва ҳамма буюмларни кўтариб боришлари лозим.

26Бу ашёлар билан алоқадор ишларнинг ҳаммасини Гершон уруғи бажарсин.

27Ҳорун ва унинг ўғиллари Гершон уруғининг хизматини, ташийдиган юкларини ва бажарадиган вазифаларини тўлиқ назорат қилиб туришсин. Гершон уруғи уларнинг айтганларини қилиб, айтган юкларни кўтаришсин.

28Гершон уруғининг Учрашув чодирида қиладиган хизмати мана шулардан иборатдир. Улар руҳоний Ҳорун ўғли Итамарнинг назорати остида хизмат қилишади.

29Энди Марори авлодини уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқ.

30Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли ўттиз ёшдан эллик ёшгача бўлганларини сана.

31Уларнинг Учрашув чодиридаги вазифаси қуйидаги ашёларни кўтариб юришдан иборат бўлади: чодирнинг ромларини, тамбаларини, устунлар ва устун тагликларини,

32ҳовлининг атрофидаги устунлар ва устун тагликларини, қозиқ ва арқонларини, уларга тегишли ҳамма буюмларни. Қайси одам қайси нарсани кўтариб боришини аниқ белгиланглар.

33Марори уруғининг Учрашув чодирида қиладиган ишлари мана шулардан иборатдир. Улар руҳоний Ҳорун ўғли Итамарнинг назорати остида хизмат қилишади.”

34Мусо, Ҳорун ва жамоанинг йўлбошчилари Қоҳот авлодини уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқишди.

35Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли, ўттиз ёшдан эллик ёшгача бўлган эркакларнинг сони

362750 та чиқди.

37Қоҳот уруғининг Учрашув чодирида хизмат қиладиганлари ана шулар эди. Мусо орқали Эгамиз берган амрга кўра, Мусо билан Ҳорун уларни санади.

38Гершон авлоди ҳам уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқилди.

39Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли ўттиз ёшдан эллик ёшгача эркакларнинг сони

402630 та чиқди.

41Гершон уруғининг Учрашув чодирида хизмат қиладиганлари ана шулар эди. Эгамизнинг амрига кўра, Мусо билан Ҳорун уларни санади.

42Марори авлоди ҳам уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқилди.

43Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли ўттиз ёшдан эллик ёшгача эркакларнинг сони

443200 та чиқди.

45Марори уруғи ана шулар эди. Мусо орқали Эгамиз берган амрга кўра, Мусо билан Ҳорун уларни санади.

46Шундай қилиб, Мусо, Ҳорун ва Исроил йўлбошчилари Леви қабиласини уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқишди.

47Учрашув чодирида хизмат қилишга ва чодир ашёларини кўтаришга яроқли, ўттиз ёшдан эллик ёшгача бўлган эркакларнинг

48умумий сони 8580 та чиқди.

49Улар Мусо орқали Эгамиз берган амрга кўра, ҳар бир одамга қиладиган ишларини ва кўтариб борадиган буюмларини тақсимлаб беришди. Мусога Эгамиз амр этгандай, ҳамма одам рўйхатга олинди.

>