1
2“Ҳорунга айт, у еттала
3Ҳорун Мусо орқали
4Чироқпоя Эгамиз Мусога кўрсатган намуна бўйича
5Эгамиз Мусога яна айтди:
6“
7
8Сўнгра улар буқани ва буқага қўшиб
9Сўнг бутун жамоани тўпла,
10Левиларни Мен, Эгангизнинг ҳузурига олиб келганингда, Исроил халқи левиларга қўлларини қўйсин.
11Ҳорун левиларни Исроил халқидан махсус
12Левилар қўлларини буқаларнинг бошига қўйишсин. Ҳорун бир буқани гуноҳ қурбонлиги, иккинчи буқани эса
13Кейин левиларни Ҳорун ва унинг ўғиллари рўпарасига турғизиб қўй. Левиларни махсус назр сифатида Мен, Эгангизга, бағишла.
14Шундай қилиб, левиларни Исроил халқи орасидан ажратиб ол. Левилар Меники бўлади.
15Левиларни поклаб, махсус назр сифатида Менга бағишлаганингдан сўнг, улар хизмат қилиш учун Учрашув чодирига кира оладилар.
16Мен левиларни Исроил халқи орасидан Ўзим учун олганман. Уларни Ўзим учун, Исроил аёлларидан туғилган барча тўнғич ўғиллари ўрнига олганман.
17Чунки Исроил халқининг ҳамма тўнғичлари — одамнинг тўнғич ўғлидан тортиб молларнинг биринчи эркак боласигача Меникидир. Мисрда ҳамма тўнғичларни нобуд қилган куним Мен Исроил халқининг тўнғич ўғилларини Ўзим учун ажратиб олганман.
18Исроил халқи орасидаги ҳамма тўнғич ўғиллар ўрнига эса левиларни олганман.
19Левиларни Исроил халқи орасидан ажратиб олиб, Ҳорун ва унинг ўғиллари ихтиёрига топширганман. Левилар Исроил халқи номидан Учрашув чодирида хизмат қилиб, уларни чодирга яқин келиб қолишидан юз берадиган кулфатдан ҳимоя қилади
20Мусо, Ҳорун ва бутун Исроил жамоаси левиларни Эгамизга бағишладилар. Хуллас, Эгамизнинг левилар ҳақида Мусога берган амрларини бажардилар.
21Левилар покланишди, кийимларини ювишди. Ҳорун уларни махсус назр сифатида Эгамизга бағишлаб, поклаш маросимини ўтказди.
22Шундан кейин левилар Ҳорун ва унинг ўғиллари назорати остида Учрашув чодирида хизмат адо этиш учун у ерга кирдилар. Шундай қилиб, Эгамиз левилар ҳақида Мусога қандай амр этган бўлса, Исроил халқи унинг амрларини адо этди.
23Эгамиз яна Мусога айтди:
24“Левилар қуйидаги қоидага риоя қилишсин: йигирма беш ва ундан юқори ёшдаги левилар Учрашув чодиридаги хизматини бошлашсин.
25Эллик ёшда эса хизматидан бўшаб, бошқа хизмат қилишмасин.
26Хизматидан бўшаган левилар Учрашув чодирида хизмат қилаётган биродарларига ёрдам беришлари мумкин. Лекин бирор иш учун масъулиятни ўз бўйинларига олишмасин. Левиларнинг мажбуриятларини шу йўл билан аниқлаб бер.”