1
2“Исроил халқига айт, улар Фисиҳ зиёфатини белгиланган вақтда,
3шу ойнинг ўн тўртинчи куни оқшомда нишонлашсин. Байрамнинг ҳамма қонун–қоидаларига риоя қилишсин.”
4Шундай қилиб, Мусо Исроил халқига: “Фисиҳ зиёфатини нишонланглар”, деб буйруқ берди.
5Исроил халқи биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни оқшомда Синай саҳросида Фисиҳ зиёфатини нишонлади. Улар ҳамма нарсани
6Бироқ одам мурдасига тегиб ҳаром бўлганлар ўша куни Фисиҳ зиёфатида иштирок этиша олмади. Улар ўша куниёқ Мусо билан Ҳоруннинг ҳузурига келиб шундай дейишди:
7— Биз мурдага текканимиз учун ҳароммиз. Лекин нима учун биз четда қолишимиз керак? Биз ҳам, Исроил халқи қатори, белгиланган вақтда Эгамизга
8Мусо уларга:
9Мусога Эгамиз шундай жавоб берди:
10— Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Бирортангиз ёки авлодларингиздан кимдир мурдага тегиб ҳаром бўлса ёки сафарга кетган бўлса, Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонлайверсин.
11Бундай одамлар байрамни иккинчи ойнинг
12Эрталабгача таомдан қолдиришмасин. Қурбонликнинг бирорта суягини синдиришмасин. Фисиҳ зиёфатини ҳамма қонунларга мувофиқ нишонлашсин.
13Лекин биронта одам пок бўлиб, сафарда бўлмаса ва шунга қарамай, Фисиҳ зиёфатини нишонлашдан бош тортса, белгиланган вақтда Эгамизга бағишлаб қурбонлик қилмагани учун Исроил халқи орасидан йўқ қилинсин. Шундай қилиб, у ўз гуноҳи учун жазосини тортади.
14Орангизда яшаётган мусофир Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонламоқчи бўлганда, ўша қонун–қоидаларга риоя қилиши лозим. Ҳаммангиз учун — сизлар ва мусофирлар учун қонун битта бўлсин.”
15
16Ҳар доим шу аҳвол юз берарди: чодирни кундузи булут қоплаб олар, тунда эса булут алангага ўхшаб турарди.
17Булут чодир тепасидан кўтарилгач, Исроил халқи йўлга чиқарди. Булут тўхтаган жойда эса Исроил халқи чодир тикарди.
18Исроил халқи Эгамизнинг амри билан йўлга чиқар ва Эгамизнинг амри билан чодир тикарди. Булут Муқаддас чодир тепасида турган вақт мобайнида, улар ҳам жойларидан силжимас эдилар.
19Булут чодир тепасида узоқ кунлар туриб қолганда ҳам, Исроил халқи Эгамизнинг талабига риоя қилиб, йўлга чиқмасди.
20Баъзан эса булут чодир тепасида озроқ кун турарди. Бундай пайтда ҳам Исроил халқи Эгамизнинг амрига мувофиқ тўхтарди, Унинг амри билан йўлга чиқарди.
21Айрим вақтларда эса булут чодир тепасида бор–йўғи бир кечагина туриб, эрталаб кўтарилар эди. Шунда Исроил халқи ҳам йўлга чиқарди. Булут кўтарилган пайти, кечаси бўладими, кундузи бўладими, Исроил халқи ҳам йўлга чиқарди.
22Баъзан булут икки кун, бир ой ёки узоқроқ вақт мобайнида чодир тепасида туриб қоларди. Шунда Исроил халқи ҳам қароргоҳда қолиб, йўлга чиқмасди. Булут кўтарилгандан сўнг Исроил халқи йўлга чиқарди.
23Улар Эгамизнинг амри билан тўхтаб, Унинг амри билан йўлга чиқишарди. Мусо орқали Эгамиз берган амрларига мувофиқ ҳамма талабларни бажаришар эди.