1
2имондаги содиқ ўғлим Тимўтийга салом! Отамиз Худо ва
3Мен Македонияга кетаётганимда, сенга тайинлаганимдай, Эфес шаҳрида қол. У ердаги баъзи кишилар сохта таълимотни ўргатаётган эканлар. Уларнинг бу қилмишларига барҳам бер.
4Уларга, афсоналар ва шажаралар хусусидаги бемаъни баҳслар билан банд бўлманглар, деб буюр. Ахир, бундай баҳслар фақат жанжалларга сабаб бўлади. Одамлар Худонинг нажот режасини англашларига булар ёрдам бермайди. Зеро, инсон Худонинг нажотини имон орқалигина англаб олади.
5Мен бу насиҳатим билан сизларда меҳр–муҳаббат уйғотмоқчиман. Меҳр–муҳаббат соф юракдан, тоза виждондан, холис имондан ҳосил бўлади.
6Орангиздаги баъзи одамлар эса булардан юз ўгириб, аҳмоқона баҳсларга берилиб кетганлар.
7Улар одамларга Худонинг
8Биз биламизки, Худонинг қонуни яхши, агар ундан Худо кўзлагандай фойдаланилса!
9Қонун
10фаҳшбозлар, баччабозлар, одам савдоси билан шуғулланувчилар, ёлғончилару сохта гувоҳлик берувчилар, хуллас, соғлом таълимотга зид иш қилаётганларнинг ҳаммаси учун берилган.
11Худо менга ишониб топширган бу ҳақиқат
12Ишимни бажаришда менга куч–қувват берган Раббимиз Исо Масиҳга шукрлар айтаман. У мени ишончли деб билиб, Ўз хизматига олгани учун ғоятда миннатдорман.
13Мен илгарилари Масиҳга қарши чиқар эдим, Унинг издошларини таъқиб этиб, уларга жабр–зулм қилардим. Бироқ, шуларга қарамай, Худо менга раҳм қилди, ахир, мен Масиҳга ишонмаганим учун нима қилаётганимни ўзим ҳам билмасдим.
14Раббимиз Исо Масиҳ менга чексиз иноят кўрсатди. Унинг Ўзи менга имон ато қилиб, меҳру оқибатни ўргатди.
15“Исо Масиҳ гуноҳкорларни қутқариш учун дунёга келди”, деган гап тўғри ва асослидир, ҳар жиҳатдан қабул қилинишга лойиқдир. Мен ўзим ўша гуноҳкорларнинг энг ашаддийси эдим!
16Аммо Исо Масиҳ менга раҳм қилди. Мен каби ўтакетган гуноҳкорларга нисбатан У ниҳоятда сабрли эканини кўрсатди, токи бошқалар ҳам мендан ибрат олиб, Унга ишонсинлар, абадий ҳаётга эга бўлсинлар.
17Мангу Шоҳга ҳамду санолар бўлсин! Ўлмас, кўринмас, ягона Худога абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин.
18Эй ўғлим Тимўтий, сен ҳақингда илгари айтилган башоратларга биноан сенга буюраман: ўша башоратларга таяниб, улуғ курашда жанг қилгин.
19Имонингни маҳкам тут, виждонли бўл. Баъзи одамлар виждонини сотдилар, уларнинг имони ҳалокатга учраган кемадай барбод бўлди.
20Именей ва Искандар шулар жумласидандир. Mен уларни шайтонга топширдим. Бу уларга сабоқ бўлиб, улар Худога ва Унинг