1Авваламбор, насиҳатим шуки, бутун инсоният учун илтижо қилинглар, тоат–ибодатда бўлиб, дуолар ўқинглар, шукроналар айтинглар.
2Тақводор, обрў–эътиборли, осойишта, сокин ҳаёт кечиришимиз учун, ҳукмдорлару бошлиқлар учун ибодат қилинглар.
3Бу хайрли иш бўлиб,
4У ҳамма инсонларнинг нажот топишларини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди.
5Зеро, ҳаммамизга маълумки:
6Ва бутун инсониятни қутқариш учун
7Мен нажот ҳақидаги бу хабарни эълон қилувчи
8Сизлар йиғилганингизда, орангиздаги эркаклар қўлларини дуога очиб, чин қалбдан ибодат қилсинлар. Ҳеч кимдан ғазабланмасинлар, талашиб–тортишмасинлар.
9Хотинлар соддагина, дид билан кийинсинлар. Улар сочига ортиқча оро бермай, олтин ва марварид тақинчоқлар ёки қимматбаҳо кийимлар билан эмас, балки ор–номус билан безансинлар.
10
11Таълим берилаётганда хотинлар сукут сақласин, муаллимнинг гапини икки қилмасин.
12Хотин эркакка таълим беришига ва унинг устидан ҳукмронлик қилишига рухсат бермайман. Хотин сукут сақласин.
13Ахир, олдин Момо Ҳаво эмас, балки Одам Ато яратилган–ку.
14Одам Ато эмас, хотин шайтонга алданиб, гуноҳ қилди.
15Ўшандан буён, хотинлар туққанда лаънат туфайли дарду азоб чекадиган бўлдилар. Бироқ шунга қарамай, агар улар камтару бамаъни бўлишса, Масиҳга бўлган имонда собит қолиб, меҳр–оқибатли бўлиб, тақводор ҳаёт кечиришса, нажот топадилар.