1Худонинг Руҳи яққол айтяптики, охирги замонларда баъзи одамлар имондан қайтадилар. Улар ёлғончи руҳларга ва жинлар таълимотига қулоқ соладилар.
2Бундай таълимотни тарқатган одамлар риёкор ва ёлғончидирлар. Уларнинг виждони ўлган, гўё қиздирилган темир билан куйдирилиб йўқ қилинган.
3Улар уйланишни ва эрга тегишни ман этадилар, маълум овқатларни тақиқлайдилар. Ҳолбуки, бу овқатларни Худо берган. Ҳақиқатни билиб олган имонлилар Унга шукрона айтиб, ейишлари учун яратган.
4Чунки Худо яратган ҳар бир нарса яхшидир. Биз ҳеч бир таомни тақиқламай, шукрона айтиб, ҳаммасини ейишимиз лозим.
5Биз овқатимиз учун Худога шукрлар айтганимизда, Худо барча озуқани ҳалол деб эълон қилганини эътироф этган бўламиз.
6Сен бу насиҳатларимни
7Сафсатабоз кампирларга хос бемаъни афсоналардан юз ўгир.
8Ахир, шундай бир мақол бор–ку: “Жисмоний машқ тана учун фойда берар, художўйлик эса ҳар томонлама фойда келтирар, у дунёю бу дунёда ҳаёт бахш этар.”
9Бу гап тўғри ва асослидир, у ҳар жиҳатдан қабул қилинишга лойиқдир.
10Одамлар абадий ҳаётга эга бўлишлари учун биз жон–жаҳдимиз билан хизмат қиляпмиз. Барҳаёт Худога умид боғлаганмиз. У барча инсонларнинг, айниқса имонлиларнинг Қутқарувчисидир.
11Сен биродарларга таълим бергин, бу ўгитларга риоя қилишларини уларга ўргатгин.
12Ёшсан деб, ҳеч ким сени камситмасин. Аксинча, ҳамманинг ҳурматини қозониш учун, сен сўзда, юриш–туришда, меҳр–оқибатда, имонда ва ахлоқда имонлиларга ўрнак бўлгин.
13Мен олдингга боргунимча
14Ўзингга берилган инъомга эътиборли бўл, уни ишга сол. Ахир, сен бу инъомингни айтилган башоратлар ва
15Айтганларимнинг ҳаммасини амалда қўлла. Ўзингни бу вазифага сидқидилдан бағишла, шунда сен Худонинг йўлида шахдам қадам билан, илдамлаб бораётганингни ҳамма кўради.
16Ҳаёт тарзингга, нималар ўргатаётганингга эътибор қил. Бу фаолиятингни астойдил давом эттир, шундай қилсанг, ўзингни ҳам, тингловчиларингни ҳам қутқарасан.