1Ёши катта одамга қаттиқ гапирма, уни отанг ўрнида кўриб, ҳурмат билан насиҳат қил. Ёшларга укаларингдек,
2кампирларга оналарингдек муносабатда бўл. Ёш аёлларни сингилларинг ўрнида кўриб, уларга покдиллик билан насиҳат қил.
3Суянчиғи йўқ бева хотинларга ғамхўрлик қил.
4Агар беванинг болалари ёки набиралари бор бўлса, улар энг аввало ўз оиласи олдидаги, Худо буюрган фарзни адо этиб, фарзандлик бурчини бажарсинлар, чунки бу Худога мақбулдир.
5Ёлғиз қолган, суянчиғи йўқ бева хотин бутун умидини Худога боғлаб, кечаю кундуз тоат–ибодат қилади.
6Аммо кайф–сафога берилиб кетган бева хотин руҳан ўликдир.
7Беваларга ва уларнинг оила аъзоларига буларни ўргат, токи улар маломатга қолмасинлар.
8Зеро, ўз қариндошларига, хусусан оила аъзоларига ғамхўрлик қилмаган киши имонни инкор этган бўлади. У имонсиздан ҳам баттардир.
9Туллар рўйхатига фақатгина олтмиш ёшдан ошган, марҳум эрига вафодор бўлган бева аёлларни кирит.
10Бу аёллар қилган эзгу ишлари билан танилган, яъни болаларига яхши тарбия берган, мусофирларга меҳмондўст бўлган, Худо
11
13Бундан ташқари, улар бошқа бир хатарга йўлиқадилар: ялқовликка берилиб, уйма–уй юришга ўрганиб қоладилар. Шуниси етмагандай, ғийбат қилишга, бошқаларнинг ишига бурун суқиб, лозим бўлмаган нарсаларни гапиришга одатланадилар.
14Шу сабабларга кўра мен ёш беваларнинг эрга тегишини истардим. Улар бола туғиб, рўзғор ишлари билан машғул бўлсинлар, ғанимларимизнинг ёмон гапиришларига имкон яратиб бермасинлар.
15Чунки шундоқ ҳам баъзи беваларимиз тўғри йўлдан озиб, шайтон йўлига кириб кетдилар.
16Агар бирорта имонли аёлнинг бева қолган қариндошлари бўлса, уларга ўзи ёрдам берсин, бу вазифани
17Имонлилар жамоатини яхши бошқараётган, хусусан астойдил ваъз айтиб, таълим бераётган
18Зеро,
19Икки ёки уч гувоҳ бўлмаса, ҳеч бир оқсоқолга қўйилган айбни қабул қилма.
20Гуноҳ қилиб юрган оқсоқолларни эса ҳамманинг олдида фош қилиб,
21Худо, Исо Масиҳ ва танланган фаришталар ҳузурида сенга қатъий буюраман: ҳеч бир ишда юз–хотирчилик ва тарафкашлик қилмай, бу кўрсатмаларимга риоя қил.
22Бирор одамни жамоат оқсоқоли вазифасига тайинлашга шошилма, тағин бировнинг гуноҳларига шерик бўлиб қолма. Ўзингни пок сақла.
23(Лекин сув ичиш билан чекланиб қолмай, озгинадан шароб ҳам ичиб тур. Бу ошқозонингга яхши таъсир қилиб, тез–тез юз бераётган касалликларингнинг олдини олади.)
24Баъзи одамларнинг гуноҳлари ҳозирдан очиқ–ошкор бўлиб, ҳатто қиёмат кунидан олдин фош бўлмоқда. Бошқаларнинг гуноҳлари эса охиратда маълум бўлади.
25Шунингдек, қилинган хайрли ишлар ҳам ошкордир. Баъзилари ошкор бўлмаса–да, барибир пинҳон қолмайди.