1Тимўтий ўғлим, бардам бўл. Бунинг учун Исо
2Сен кўп шоҳидлар ҳузурида
3Исо Масиҳнинг яхши бир аскари каби мен билан бирга азоб чекишга тайёр тургин.
4Ҳарбий хизматдаги аскар тирикчилик ишлари билан банд бўлмайди, чунки қўмондонини мамнун қилишни истайди.
5Шунингдек, мусобақада қатнашган киши қоидага риоя қилмаса, ғалаба тожини киймайди.
6Меҳнат қилган деҳқон олган ҳосилидан биринчи бўлиб баҳраманд бўлиши лозим.
7Айтганларим ҳақида мулоҳаза қил, буларни тушуниб олишингга
8
9Ана шу Хушхабар учун мен азобларга дучор бўляпман, ҳатто жиноятчидай занжирбанд қилиндим. Аммо Худонинг каломини занжирлаб бўлмайди!
10Шундай экан, Худонинг танлаган одамлари Исо Масиҳ берган
11Қуйидаги гап тўғри ва асослидир:
12Агар қийинчиликларга чидасак,
13Содиқ бўлмасак ҳам,
14Бу гапларни имонлиларга эслатиб тур, уларга Худонинг номидан қатъий буюр: майда–чуйда гаплар юзасидан баҳслашмасинлар. Бундай баҳслар бефойда, тингловчиларга фақат зарар етказади, холос.
15Худонинг олдида ёруғ юз билан тура олишинг учун астойдил меҳнат қил. Ўз ишидан уялмайдиган, ҳақиқат каломини тўғри ўргатадиган хизматчи бўлгин.
16Худодан узоқлаштирадиган қуруқ гаплардан қоч. Бундай гапларга берилган одамлар тобора бетавфиқ бўлиб боради.
17Уларнинг бу таълимоти ўлат каби ёйилади. Мана, Именей билан Филит ҳам шундай одамлар жумласидан.
18Улар тўғри йўлдан озганлар. Биз аллақачон ўликдан тирилдик, деб баъзиларни имонидан қайтаряптилар.
19Аммо, Худо асос солган пойдевор мустаҳкам турибди. Бу пойдевор устига шундай сўзлар битилган: “Эгамиз Ўзиникиларни билади” ва “Эгамизнинг номини тилга олган ҳар бир одам ёмонликдан узоқлашсин”.
20Катта бир уйда нафақат олтин ва кумуш идишлар, балки ёғоч ва сопол идишлар ҳам бор. Олтин ва кумуш идишлар хўжайинга шараф келтиради, қадрсиз идишлар эса унинг обрўйини тўкади.
21Ким ўзини мен айтган ёмонликлардан покласа, Эгаси учун шараф келтирадиган идишдай бўлади. Бундай одам Эгасига хизмат қилишга бағишланган, ҳар бир яхши иш қилишга тайёр бўлади.
22Ўғлим, ёшлик эҳтиросларидан қоч. Чин юракдан Раббимиз
23Аҳмоқона, бемаъни баҳслардан узоқлаш. Ўзинг биласан–ку, булар фақат жанжал келтириб чиқаради.
24Раббимиз Исонинг қули эса жанжалкаш бўлмаслиги керак. Аксинча, у ҳаммага меҳрибон, таълим беришга қобилиятли, сабр–тоқатли бўлиши лозим.
25У ўз рақибларини мулойимлик билан йўлга солсин. Ким билсин, балки Худо уларни
26ўзларига келарлар, иблиснинг тузоғидан қутулиб қоларлар. Ахир, иблис уларни асир қилиб, ўзига тобе қилиб олган.