1Шуни билгинки, охирги кунларда оғир вақтлар келади.
2Ўша пайтда одамлар фақат ўзини ўйлайдиган, пулпараст, мақтанчоқ, такаббур, сўкинадиган,
3гиначи, туҳматчи, нафсини тия олмайдиган, ваҳший, яхшиликдан ҳазар қиладиган,
4хоин, бебош, босар–тусарини билмайдиган бўладилар. Улар Худони эмас, айш–ишратни яхши кўрадилар.
5Ўзларини
6Улар атрофдагиларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, уйларига кириб оладилар. Турли ҳирсу ҳавасларга берилган, гуноҳларидан виждони қийналиб юрган нодон аёлларнинг дилини овлайдилар.
7Қачон қарама, бундай аёллар янги таълимотлар пайида бўладилар, ҳақиқатни эса тан олмайдилар.
8Янний ва Ямбрий
9узоққа бормайдилар. Улар Янний билан Ямбрийнинг ҳолига тушадилар, уларнинг ақлсизлиги ҳаммага маълум бўлади.
10Сен эса, Тимўтий, таълимотимга риоя қилдинг, турмуш тарзим, мурод–мақсадим, имоним, сабр–тоқатим, меҳр–муҳаббатим ва саботимдан намуна олдинг.
11
12Дарҳақиқат, Исо
13Аммо фосиқ ва маккор одамлар тобора разиллашиб бораверади. Улар бошқаларни алдайдилар, ўзлари ҳам алданадилар.
14Сен эса, ўзинг олган ва қаттиқ ишонган таълимотингга содиқ қол. Чунки бу таълимотни сенга ўргатган устозларнинг ибратомуз ҳаётини ўзинг кўргансан.
15Болалигингданоқ
16Муқаддас Битикларнинг ҳаммаси илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим ва танбеҳ бериш, хатоларни тузатиш ва
17Битиклардаги ўгитлар бўйича яшаган Худонинг қули ҳар қандай яхши иш қилишга