1Титус, сен соғлом таълимот асосида насиҳат қил.
2Ёши катта эркакларга айт: улар майхўрликка берилмайдиган, ҳурматга сазовор, вазмин, имонда мустаҳкам, меҳрибон ва сабр–тоқатли бўлсинлар.
3Ёши катта аёлларга ҳам тайинла, улар шарафли ҳаёт кечирсинлар. Ғийбат қилмасинлар, майхўрликка ружу қўймасинлар. Ҳар қандай хайрли ишда ибрат кўрсатиб,
4келинларга панд–насиҳат қилсинлар, уларга ўз эрлари ва фарзандларини севишни,
5вазмин, иффатли, рўзғорга жонкуяр, меҳрибон, эрларига бўйсунадиган бўлишни ўргатсинлар. Шунда ҳеч ким Худонинг каломини ёмонламайди.
6Йигитларни ҳам босиқ бўлишга ундагин.
7Ҳар бир ишда юриш–туришинг билан ўзинг уларга ўрнак бўлгин. Таълим берганингда самимий ва жиддий бўл.
8Тўғри таълим бергин, шунда танқиднинг олдини олган бўласан ва рақибларимиз биз ҳақимизда ёмон сўз айтолмай, уятга қоладилар.
9Қулларга ўргат, улар доим ўз хўжайинларига итоат этиб, уларни мамнун қилсинлар. Гап қайтармасинлар,
10ўғрилик қилмасинлар, ҳар қандай вазиятда тўғри йўл тутиб, ишончга сазовор бўлсинлар. Шунда қуллар хулқ–атвори билан
11Зеро, Худо бутун инсониятга нажот йўлини очиб бериб, Ўз
12
14Ахир, Исо Масиҳ бизни барча иллатларимиздан халос қилиш учун Ўз жонини фидо қилди. У бизни поклаб, Ўзига тегишли бўлган, яхшилик қилишга бағишланган азиз бир халқ қилди.
15Айтганларимнинг ҳаммасини сен