1Исо
2Синглимиз Аффия билан сафдошимиз Архиппга, шунингдек, хонадонингда йиғилиб турадиган
3Отамиз Худо ва
4Эй Филимўн, мен ибодат қилганимда сeни эслаб, ҳар доим Худойимга шукр айтаман.
5Чунки сенинг Раббимиз
6Ибодатим шуки, бизники билан бир бўлган имонинг Исо Масиҳ номи учун қилишимиз керак бўлган яхшиликларни чуқурроқ тушунишингга олиб келсин.
7Биродарим, сен туфайли биродарларнинг кўнгли тинч. Сенинг меҳр-муҳаббатинг менга катта севинч ва тасалли берди.
8Филимўн, сен ҳам, мен ҳам Масиҳга ишонамиз. Шунинг учун мен жасорат билан сенга ўз бурчингни бажаргин, деб буюрсам бўларди.
9Аммо сен мени яхши кўрганинг учун илтимос қилишни афзал кўрдим. Исо Масиҳ туфайли қамоқда бўлган, ёши ўтиб қолган, мен, Павлус,
10маҳбуслигимда имон орқали менга ўғил бўлиб қолган Ўнисим учун сендан илтимос қиляпман.
11Ўнисим бир вақтлар сенга фойдасиз эди. Энди эса у сенга ҳам, менга ҳам фойдалидир.
12Кўзимнинг оқу қорасидай бўлиб қолган Ўнисимни сенинг олдингга қайтариб юбордим.
13Мен
14Аммо сенинг розилигингсиз ҳеч бир иш қилишни хоҳламадим, чунки сенинг илтифотингни мажбурий эмас, балки ихтиёрий бўлишини истадим.
15Балки, сен Ўнисимни абадий қайтариб олишинг учун у сендан вақтинчалик ажралгандир.
16Энди у сенга фақатгина қул эмас, балки қулдан юқори, севикли биродарингдир. Мен уни жуда қадрлайман. Ишончим комилки, у сенга ҳам қул сифатида, ҳам Раббимиз Исо орқали биродаринг сифатида янада қадрлироқдир.
17Агар сен мени Раббимиз хизматидаги сафдошинг, деб билсанг, Ўнисимни мени қабул қилгандай қабул қилгин.
18Мабодо у сенга зарар келтирган бўлса ёки сендан қарздор бўлса, буни менинг зиммамга юкла.
19Мен, Павлус, қуйидагини ўз қўлим билан ёзяпман: мен қарзингни тўлайман. Сен ўз ҳаётинг учун мендан қарздор эканлигингни айтишимнинг эса ҳожати йўқ.
20Ҳа, биродарим, Раббимиз Исо туфайли мендан бу илтифотингни аяма! Масиҳ ҳақи–ҳурмати жонимга оро киргин!
21Сен менинг сўзларимга қулоқ солиб, айтганларимни қиласан, ҳа, бундан ҳам кўпроғини бажарасан, деб ишонганим учун буларни ёздим.
22Бундан ташқари, менга бирор турар жой ҳам тайёрлаб қўйгин. Чунки Худо ибодатларингизни эшитиб, мени яна сизларнинг олдингизга қайтаришига ишонаман.
23
25Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин.