1
2Шундай экан, менинг шодлигимга шодлик қўшиб, бир хил фикр қилинг, бир–бирингизга меҳр–муҳаббат кўрсатинг, якдиллик билан ҳамфикр бўлинг.
3Ҳеч бир ишни худбин ниятда қилманг, шуҳратпараст бўлманг, аксинча камтарлик билан бошқаларни ўзингиздан баландроқ кўринг.
4Фақат ўзингизнинг эмас, балки бошқаларнинг ҳам манфаатини кўзланг.
5Фикр–зикрингиз Исо Масиҳникидай бўлсин.
6Исо Масиҳ Худонинг табиатига эга эди, шунда ҳам У Худо билан тенглигини маҳкам тутмади.
7Аксинча, У бу улуғворликдан воз кечиб, қул табиатига кирди, инсон бўлиб туғилди. У инсон қиёфасида яшаб,
8ўзини паст тутди. Итоаткорлик билан яшаб, ҳатто ўлимга,
9Шунинг учун Худо Уни энг юқорига юксалтирди ва Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди.
10Токи Исонинг олдида еру
11ҳар бир тил Исо Масиҳни
12Эй
13Зотан Худо Ўзини хушнуд қиладиган ишларни қилишингиз учун сизларга куч ва хоҳиш беради.
14
17Сиз имонингизга асосланиб, хизмат қилиб келяпсиз, шу сизнинг қурбонлигингиздир. Агарда менинг жоним фидо бўлиб, ҳаётим сизнинг қурбонлигингиз устига тўкиладиган шароб назридай бўлиб қолса ҳам, хурсанд бўламан, ҳаммангиз билан бирга шодланаман.
18Худди шунингдек, сизлар ҳам хурсанд бўлинглар ва мен билан бирга шодланинглар.
19Раббимиз Исонинг иродаси билан яқинда Тимўтийни сизларнинг олдингизга юбораман, деб умид қиламан. Шунда аҳволингиздан хабардор бўлиб, кўнглим таскин топади.
20Тимўтийни юборишимнинг сабаби шуки, сизлар учун худди мендай чин кўнгилдан жон куйдирадиган бошқа ҳеч ким йўқ.
21Қолганлар Исо Масиҳга хизмат қилишни эмас, балки ўз манфаатини кўзлайди.
22Ўзларингиз биласизлар, биз
23Шунинг учун тақдирим аниқ бўлиши биланоқ Тимўтийни сизларнинг олдингизга юбораман, деб умид қиламан.
24Ўзим ҳам яқинда олдингизга бораман. Бу ҳақда Раббимизнинг Ўзи менда ишонч ҳосил қилди.
25Ҳозир эса Эпафродитни ёнингизга юборишни лозим кўрдим. У сизларнинг юборган элчингиз, муҳтожлигимда менга мадад берган биродарим, ҳамкорим ва сафдошимдир.
26Эпафродит сизларни жуда соғинган. Унинг касаллиги ҳақида эшитганингизни ҳам билиб қаттиқ қайғуряпти.
27Ҳақиқатан ҳам у ўлар ҳолатда касал эди, аммо Худо унга раҳм–шафқат кўрсатди. Бу билан Худо фақат унга эмас, балки ғамимга ғам қўшилмасин, деб менга ҳам шафқат қилди.
28Шундай қилиб, яна Эпафродитни кўриб, севининглар, деган ниятда уни тез орада олдингизга юбораман. Шундай қилсам, ғамим анча енгиллашади.
29Раббимиз
30Ахир, у Масиҳга хизмат қилиш йўлида бир ўлимдан қолди. Сизларнинг ўрнингизга ҳам менга хизматни қилиб, ўз жонини аямади.