1Энди эса, эй
2Итдай бўлганлардан, ёвузлик қиладиганлардан, танасини кесадиганлардан эҳтиёт бўлинглар!
3Чунки биз, Худо Руҳининг ёрдами билан сажда қилувчилар, ҳақиқий
4Ваҳоланки, мен ўз хусусиятларимга ишонсам бўлади. Ахир, бундай қилишга менда ҳамманикидан ҳам кўра кўпроқ сабаб бор.
5Mен саккиз кунлигимда суннат қилинганман,
6Жон–жаҳдим билан
7Аммо мен учун фойда бўлган буларнинг ҳаммасини энди Масиҳ туфайли зарар, деб ҳисоблайман.
8
10Мақсадим шуки, Исо Масиҳни билай, Уни тирилтирган қудрат менинг ҳаётимда ҳам ўз кучини кўрсатсин, Масиҳнинг азобларига шерик бўлай. Унинг ўлим пайтидаги фикр–зикри менинг ҳаёт тарзим намунаси бўлсин.
11Бир кун келиб, мен ўликдан тирилишга эришаман, деб умид қиламан.
12Мен мақсадимга етдим ёки камолотга эришдим, деб айтолмайман. Аммо мен унга етишай, деб интиламан, чунки Исо Масиҳ айнан шу мақсад учун мени Ўзиники қилиб олган.
13Биродарлар, мен ўзимни ўша мақсадга етишганман, деб ҳисобламайман. Ортда қолганларни унутиб, олдинга интиламан. Фақатгина
14ўша мақсадни кўзлаб, Исо Масиҳ орқали Худо мени чақириб, ато қиладиган самовий ютуқ томон интилмоқдаман.
15Биз ҳаммамиз, имон жиҳатидан етукликка эришганлар, шундай ўйлашимиз керак. Агар сизлар бирор нарса ҳақида бошқача фикрда бўлсангиз, Худо сизларга ноҳақ эканлигингизни аён қилади.
16Нима бўлишидан қатъий назар, қай даражага эришган бўлсак, энди шу бўйича яшашда давом этаверайлик.
17Биродарларим, мендан ўрнак олаётганларга қўшилинглар. Бизнинг намунамиз бўйича яшаётганларга эътибор бериб, улардан ўрганинглар.
18Ахир, мен сизларга олдин кўп марта айтганман, ҳозир ҳам кўзларимга ёш тўлиб, қайтаряпман: Масиҳ
19Уларнинг охири — ҳалокат, уларнинг худоси нафсдир. Уятсиз қилиқларидан фахрланадилар. Уларнинг ўй–хаёллари фоний дунёдаги нарсаларга берилган.
20Бизнинг ватанимиз эса самодадир. Бизлар
21Раббимиз бутун борлиқни Ўзига бўйсундириш кучига эгадир. Мана шу куч билан У бизнинг ожиз, фоний танамизни Ўзининг улуғвор танасига ўхшатиб ўзгартиради.