1Шундай қилиб, севимли
2Эводия ва Синтиха, сизлардан илтимос қиламан, Раббимиз ҳақи якдил фикрда бўлинглар.
3Эй вафодор ҳамкорим, сендан ҳам ўтинаман, бу аёлларга ёрдам бер, чунки улар мен билан бирга, Климент ҳамда исмлари ҳаёт китобида ёзилган бошқа ҳамкорларим қатори xушхабарни тарғиб этишда тер тўкдилар.
4Ҳар доим Раббимиз Исо туфайли шодланинг! Яна бир бор айтаман, шодланинг!
5Ҳаммага нисбатан мулойим бўлинг. Раббимиз яқинда келади.
6Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар.
7Шунда Худо берадиган, инсон хаёлига сиғмайдиган тинчлик Исо
8Энди эса, эй биродарларим, фикр–зикрингиз ҳақиқий, шарафли, тўғри, пок, ёқимли, таҳсинга сазовор нарсаларда бўлсин. Ҳа, олқишга лойиқ, аъло нарсалар ҳақида фикр юритинглар.
9Таълимотимни қабул қилдингиз. Энди мендан ўрганганларингизнинг, кўрган–эшитганларингизнинг ҳаммасини бажаринглар. Шунда тинчлик берадиган Худо сизлар билан бирга бўлади.
10Сизлар мен учун яна ғамхўрлик қилаётганингиздан жуда хурсанд бўлиб, Раббимиз
11Буларни муҳтожликдан айтаётганим йўқ, чунки мен ҳар қандай шароитда борига қаноат қилишга ўрганганман.
12Ҳар қандай шароитда ва ҳар ерда ҳам тўқ бўлиш, ҳам оч қолиш, мўл–кўлчилигу муҳтожликда яшаш сирларини ўрганганман. Мен танқисликда ҳам, мўл–кўлчиликда ҳам қандай ҳаёт кечиришни биламан.
13Менга куч–қувват берадиган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила
14Нима бўлишидан қатъий назар, сизлар қийинчиликларимга шерик бўлиб яхши қилдингизлар.
15Ахир, сиз, Филиппиликлар, ўзларингиз биласизлар–ку, мен сизларга
16Ҳатто Салоникада бўлганимда ҳам сизлар бир–икки марта менга ёрдам бериб, эҳтиёжимни қондирдингиз.
17Мен сизлардан бирор нарса ундириб олиш ниятида гапираётганим йўқ. Аксинча, сизларнинг фойдангиз кўпайишини кўзлаяпман.
18Ҳозир менда керакли ҳамма нарса бор, ҳатто ортиғи билан бор. Епафродитдан бериб юборган ҳадяларингизни олдим. Энди ҳеч бир муҳтожлигим қолмади. Бу ҳадяларингиз хушбўй назрдай, Худога маъқул бўладиган ёқимли қурбонлик кабидир.
19Худойим Ўзининг ажойиб бойлиги билан Исо Масиҳ орқали сизларнинг ҳар бир эҳтиёжингизни қондиради.
20Отамиз Худога абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин.
21Исо Масиҳга тегишли бўлганларнинг ҳаммасига салом айтиб қўйинг. Ёнимдаги биродарлар ҳам сизларга салом айтяпти.
22Худонинг азизлари бўлганларнинг ҳаммаси, айниқса
23Раббимиз Исо Масиҳнинг