1Хабаққуқ пайғамбарга ваҳий орқали аён бўлган башорат.
2Эй
3Нима учун ноҳақликка қараб туришим керак?! Бундай ҳақсизликка қандай чидай оляпсан?! Атрофимга назар солсам, зўравонлигу талончиликни кўраман. Жанжал билан уруш авж олмоқда.
4Натижада қонун кучини йўқотди, адолат эса поймол бўлди. Фосиқлар солиҳлардан баланд келгани учун, ноҳақ ҳукм чиқариляпти.
5Атрофдаги халқларга назар солинглар! Уларга яхшилаб қаранглар! Кўрганингиздан ҳайратда қоласизлар. Сизнинг даврингизда Мен шундай бир иш қиламанки, агар эшитсангиз қулоғингизга ишонмайсизлар.
6Мана, Мен
7Ҳаммани қўрқув, ваҳимага соладилар. Ўзига хон, ўзига бек бўлган такаббурдир улар.
8Уларнинг отлари қоплондан тез, кечаси изғийдиган бўрилардан хавфли. Отлиқлари узоқдан отларини елдириб келишади, ўлжасига ташланадиган бургут каби учиб келишади.
9Уларнинг тўдалари зўравонлик мақсадида келишади. Улар саҳродан келадиган қуюн каби бўлиб, қум йиққандай асирларни йиғишади.
10Шоҳларни мазахлашади, ҳукмдорларни масхара қилишади. Мустаҳкам шаҳарлар устидан кулишади. Ўша шаҳарлар деворларига қиялатиб тупроқ уядилар. Уларни қўлга киритадилар.
11Сўнг шамол каби тез ўтиб кетишади. Улар ўз кучини худо, деб биладилар, шунинг учун жазодан қоча олмайдилар.
12Эй,
13Сенинг кўзларинг шу қадар покизаки, Сен ёвузликка қараб туролмайсан. Ҳақсизликка чидай олмайсан. Ҳайронман, қандай қилиб бу маккор одамларга чидаб юрибсан?! Бу қабиҳлар ўзларидан солиҳроқ халқни ямлаб ютяпти–ку, қандай қилиб уларга индамай жим турибсан?!
14Сен одамларни денгиздаги балиқлар каби қилдинг, йўлбошчиси бўлмаган денгиз махлуқларига ўхшатиб қўйдинг.
15Бобилликлар одамларни ўз қармоғига илинтирадилар. Тўр ташлаб балиқ овлагандай уларни овлайдилар. Ёйма тўрларига тушириб, қирғоққа тортиб чиқарадилар. Овини кўргач, хурсанд бўлиб севинадилар.
16Ҳа, тўрлари туфайли улар мўл ўлжа оладилар, сара таомлардан тановул қиладилар. Шунинг учун тўрларига атаб
17Қачонгача улар тўрлари билан элларни овлайдилар?! Қачонгача халқларни шафқатсиз нобуд қиладилар?!