1Мен минорага чиқиб оламан. Шаҳар деворидан олисларга қараб,
2
3Башорат белгиланган вақтда амалга ошади. Ўша вақт ҳадемай етиб келади, башорат рўёбга чиқади. Борди–ю, у кечикадиган бўлса, сабр қилгин. У албатта бажо бўлади, кеч қолмайди.
4Менга қара! Тўғри йўлдан юрмаганлар ҳалок бўлади. Cолиҳлар эса Худога бўлган садоқати туфайли тирик қолади.”
5Бойлик алдамчидир. Бойлар такаббур, улар ҳеч қачон тиниб–тинчимайдилар. Улар ўликлар диёри каби очкўз, ўлим каби тўймаслар. Улар халқларни ўзларига тобе қилишар, элларни қўл остига олишар.
6Асирликка тушганлар уларни нафратомуз мазах этадилар, масхара қилиб, шундай айтадилар:
7Қарзларингизни қистайдиганлар тўсатдан пайдо бўлади. Улар келиб сизларни даҳшатга солишади. Шунда сизлар улар учун ўлжа бўласизлар.
8Сизлар кўп халқларни таладингиз. Одамларнинг қонини тўкдингиз, юрту шаҳарларни вайрон қилиб, у ердагиларни нобуд қилдингиз. Шунинг учун омон қолган халқлар энди сизларни талон–тарож қиладилар.
9Эй, ҳаром йўл билан бойлик топиб, уйига ташиганлар, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар уйларингизни баландликда қуриб, ўзингизни кулфат чангалидан асрамоқчи бўлдингиз.
10Аммо ҳийлаларингиз хонадонингизни шарманда қилди. Сизлар кўп халқларни нобуд қилганингиз учун ўз бошингизга етдингиз.
11Ҳатто уйингиз деворидаги тошлар зўравонлигингиздан дод солади. Тўсинларнинг ноласи акс садо бўлиб чиқади.
12Эй, қотиллик ила шаҳарлар қурганлар, ҳолингизга вой! Эй, зўравонлик ила қўрғонларга асос солганлар, ҳолингизга вой!
13Эллар беҳуда тинкасини қуритади. Халқларнинг тер тўкиб эришганлари оловга ем бўлади. Бу
14Ҳа, сувлар тўлдиргандай денгизни, ер юзи тўлиқ билади Эгамизнинг улуғворлигини.
15Эй, қўшни халқларга шаробни зўрлаб ичирганлар, ҳолингизга вой! Яланғоч баданларини томоша қилайлик деб, уларга ғазабингиз шаробидан ичирдингиз. Уларни маст қилдингиз.
16Бироқ сизлар обрў топмай ўзингиз шармандаликдан маст бўласизлар. Қани, ичинг! Яланғоч танангизни кўрсатинг! Ана, Эгамизнинг ўнг қўлидаги жазо косаси сизларга етиб келди! Обрўйингиз тўкилиб, шармандангиз чиқади.
17Ҳа,
18Инсон ясаган бутдан не фойда?! Санамнинг фойдаси борми ёлғондан бошқа?! Нега одам ўзи ясаган нарсасига умидини боғлайди?! Нега тили йўқ бир бутни ясайди?!
19Ҳолингизга вой, эй, бир парча ёғочга “Уйғон!” деганлар! Ҳолингизга вой, эй тилсиз тошга “Тур!” деб ёлворганлар! Бут сизга тўғри йўл кўрсатармиди?! Олтину кумуш билан қопланган бутнинг жони бормиди?!
20Эгамиз эса Ўзининг