1Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йил, олтинчи ой, биринчи куни эди.
2
4Эй,
5Мана энди Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринглар–чи!
6Кўп экиб, кам ўрасиз. Овқат ейсиз–у, тўймайсиз. Ичасиз, аммо чанқоғингиз қонмайди, устингизга киясиз–у, исинолмайсиз. Ким пул ишласа, унинг пули йиртиқ ҳамёнга тушади.”
7Сарвари Олам шундай демоқда: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринг, ахир!
8Тоғларга чиқиб, ёғоч олиб тушинглар–да, Менинг уйимни қуринглар. Мен уни кўриб завқланиб, улуғланаман, — дейди
9— Кўп ҳосил олишни умид қилган эдингиз, мана кам олдингиз. Уйга олиб келганингизни сочиб юбордим. Нима учун? — демоқда Сарвари Олам. — Менинг уйим вайрон бўлиб ётган пайтда, сизлар фақат ўз уйингиз ҳақида ўйлаганингиз учун шундай қилдим.
10Сизларни деб осмондан шудринг тушмади, ер ҳам ҳосил бермади.
11Мен далалар, қирли жойларга қурғоқчилик келтириб, дон, узум шарбати ва
12Шундан кейин Зарубабел, олий
13Эгамизнинг элчиси Хаггей Унинг қуйидаги сўзларини халққа етказди:
14Яҳудо ҳокими — Шалтиёл ўғли Зарубабелни, олий руҳоний — Ёҳузадах ўғли Ёшуани ва асирликдан қайтиб келган бутун халқни Эгамиз руҳлантирди, шунда улар ҳаммалари келиб, ўзларининг Худоси, Сарвари Оламнинг уйини тиклашни бошлашди.
15Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йил, олтинчи ой, йигирма тўртинчи кунида қайта қурилиш бошланди.