1Эгамизнинг даъвоси бор бу юрт аҳолисига, Эй Исроил халқи, қулоқ тут Эгамизнинг сўзига: “Бу юрт вафою садоқатни билмайди, Улар Мен, Худони тан олмайди.
5Сизлар кечаю кундуз қоқиласизлар, Ҳатто пайғамбарлар ҳам сизлар билан бирга қоқилади. Сизларни деб Мен халқингизни нобуд қиламан!
6Ана, халқим Мени билмагани учун нобуд бўлмоқда. Бу сизнинг айбингиз, эй руҳонийлар! Ахир, сизлар воз кечдинглар Мени билишдан, Энди Мен ҳам воз кечаман сиздан. Менинг руҳонийларим бўлмайсизлар! Сизлар Худойингизнинг қонунларини унутдингизлар, Шунинг учун Мен ҳам фарзандларингизни унутаман.
7Эй руҳонийлар, кўпайгани сари сизнинг сонингиз, Менга қарши кўпроқ гуноҳ қилдингиз. Энди улуғворлигингизни шармандаликка алмаштираман.