4Мен Худойингман, Аммо қилмишларинг Менга қайтиб келишингга йўл қўймас. Сен Мени — ўз Эгангни билмайсан, Чунки қалбинг шаҳватга тўлган.”
5Исроилнинг мағрурлиги ўзига қарши гувоҳлик беряпти, У жиноятлари туфайли қулайди. Яҳудо ҳам у билан бирга йиқилади.
6Исроил Эгамизнинг илтифотини излайди, Қўй–молларини қурбонлик қилади, Аммо Эгамизни топа олмайди, Чунки Эгамиз уни тарк этган.
7У Эгамизга хиёнат қилди, Бегоналардан орттирган болалар туғди. Кўп ўтмай у мулки билан бирга хароб бўлади.
8Эгамиз шундай дейди: “Бурғу чалинг Гивода! Карнай чалинг Рамада! Байт–Обунда бонг уринг! Эй Бенямин, ортингдан душман келяпти!
9Жазо куни Эфрайим хароб бўлади. Исроил қабилаларига эълон қилган бу сўзларим Албатта рўёбга чиқади.
10Яҳудо шаҳзодалари чегарани бузган фирибгарларга ўхшайди, Мен уларнинг устига Ўз қаҳримни жаладай ёғдираман.
11Ахир, Эфрайим бутларга эргашишни афзал кўрди, Энди у эзилиб, ҳукмга бардош бера олмайди.
12Мен Эфрайимни куядай емираман, Яҳудо хонадонини қуртдай кемираман.
13Эфрайим ўз бетоблигини тушунгач, Яҳудо ўз яраларини кўргач, Эфрайим Оссурияга борди, Буюк шоҳни ёрдамга чақирди. Аммо шоҳ уларни даволай олмайди, Яраларига шифо бера олмайди.
14Мен Эфрайимга шердай ҳужум қиламан, Яҳудо хонадонига ёш арслондай ташланаман. Уларни Ўзим тилка–пора қиламан, Судраб, Ўзим билан олиб кетаман. Уларни ҳеч ким халос эта олмас.
15Улар ўз айбини бўйнига олгунча, Чин дилдан Менга интилгунча, Мен Ўз маконимга қайтиб кетаман. Балки қайғули дамларида улар Менга қайтишар.”