1Бу халқ шундай дейди: “Келинглар, Эгамизга қайтайлик! У бизни тилка–пора қилди, Шифони ҳам Ўзи беради. Бизни ярадор қилди, Яраларимизни Ўзи боғлайди.
2Унинг ҳузурида яшай олишимиз учун, Икки кунда бизни ҳаётга қайтаради, Учинчи куни оёғимизга турғизади.
3Келинглар, Эгамизни билишга интилайлик. Тонг отиши муқаррар бўлгандай, У албатта бизга зоҳир бўлади, Куз ва баҳорда ёмғир ёғиши табиий бўлгандай, У албатта олдимизга келади.”
4Эгамиз шундай дейди: “Сени нима қилай, эй Эфрайим?! Сени нима қилай, эй Яҳудо?! Сенинг севгинг тонгдаги тумандай тез ғойиб бўлар, Саҳардаги шудринг каби буғланиб кетар.
5Шунинг учун сўзларим билан сени ўлгудай саваладим, Пайғамбарларим орқали сени чопиб ташладим. Чиқарган ҳукмим чақмоқ каби сени уради.
6Зеро, Мен қурбонликни эмас, Раҳм–шафқатни истайман, Куйдирилган қурбонликларни эмас, Мени таниб–билишингни афзал кўраман.
7Халқим Одам Атодай аҳдни бузди, Эвоҳ, Менга бевафолик қилди.
8Гилад — ёвузларнинг шаҳридир, Кўчалари қон доғларига тўладир.
9Руҳонийлар қароқчиларга ўхшайди, Улар пистирмада ётиб, қурбонини пойлашади. Шакам шаҳри йўлида қотилликлар қилишади, Ҳа, улар мудҳиш жиноятларга қўл урди.
10Мен Исроилда даҳшатли ҳодисани кўрдим: Эфрайим бевафолик қилди! Исроил ўзини булғади!
11Эй Яҳудо, сен учун ҳам ўрим пайти белгиланди.
11 Мен халқимни яна фаровонликка эриштирмоқчи бўлганимда,