Хўшея 8:1-14 UZV2013 - Bible AI

1Эгамиз шундай дейди: “Қани бўлинг, бонг уринг! Душман калхатдай уйимга ёпирилмоқда. Ахир, халқим аҳдимни барбод қилди, Улар қонунимни бузди.

2Исроил халқи Менга фарёд қилади: ‘Эй Худойим, Сени тан оламиз’, деб айтади.

3Ўзлари эса эзгуликни рад этишди, Душманлар уларни таъқиб қилади.

4Улар розилигимни сўрамай шоҳлар танлашди, Ижозатимни олмай, мулозимлар тайинлашди. Олтину кумушларидан бутлар ясашди, Шу орқали бошларига ҳалокат келтиришди.

5Самарияликларнинг бузоқсимон бутини Мен рад этдим! Улара қарши аланга олгандир Менинг ғазабим. Қачон ўзини поклаб олади?

6Бутни Исроиллик ҳунарманд ясаган–ку, Бут Худо эмас! Самария шаҳрининг бузоғи парчаланиб ташланади.

7Шамолни эккан одам бўронни ўриб олар. Буғдой бошоқсиз бўлса, халқ нонга зор бўлар. Буғдойингиз бошоқ тугган тақдирда ҳам, Уни бегоналар еб адо қилар.

8Бошқа халқлар орасида Исроил адо бўлди, Қадрсиз сопол идишга у ўхшаб қолди.

9Ёлғиз дайдиган қулондай у, Оссурияга ёрдам сўраб борди. Эфрайим ўзини ўйнашларига сотди.

10У бошқа халқларга сотилган бўлса ҳам, Мен уни йиғиб оламан. Оссурия шоҳининг зулми остида У тезда хазон бўлади.

11Эфрайим гуноҳларини ювмоқчи бўлди, Қурбонгоҳлар қуриб ташлади. Қурбонгоҳлар эса гуноҳ макони бўлиб қолди.

12Мен бу халққа кўплаб қонунлар ёздим, Бироқ қонунларимни улар ёт деб билади.

13Улар Менга, Эгасига аъло қурбонликлар келтиришса ҳам, Қурбонлик гўштидан тановул қилишса ҳам, Мен улардан мамнун бўлмайман. Мен жиноятларини эсга оламан, Гуноҳлари учун жазосини бераман. Улар Мисрга қайтиб кетади.

14Исроил ўз Яратувчисини унутиб, саройлар қурди. Яҳудо кўплаб шаҳарларни мустаҳкам қилди. Мен эса шаҳарларига ўт қўяман, Қалъаларини оловга ем қиламан.”

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
/div>