1Мусо билан Ҳорун Мисрда яшар эканлар,
2“Бу ой сизлар учун илк ой, йилнинг биринчи ойи бўлади
3
4Битта жонлиқ бир оилага кўплик қиладиган бўлса, оила аъзоларининг сони ва бир одам тановул қиладиган гўшт миқдори ҳисоблаб чиқилади. Сўнгра ўша оила жонлиқ гўштини ёнидаги қўшниси билан бўлишади.
5Нуқсонсиз, бир яшар эркак жонлиқни танлаб олинглар.
6Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурунгача қўзиларни алоҳида сақланглар. Сўнгра Исроил халқи жамоасининг ҳар бир хонадони ўзининг қўзисини сўйиши лозим.
7Сўнг улар
8Ўша куни кечқурун гўштни оловда пишириб тановул қилишсин. Гўштни хамиртурушсиз нон ва тахир ўтлар қўшиб тановул қилишсин.
9Қурбонлик гўштининг сувда қайнатилганини ёки хомини тановул қилишмасин. Калла–туёқларию ичак–човоқларини оловда пишириб ейишсин.
10Гўштдан эрталабгача қолмасин. Агар ортиб қолса, эрталабга қолдирмай оловда куйдиринглар.
11Гўштни тановул қилаётганингизда, шай туринглар. Чориғингиз оёғингизда, таёғингиз қўлингизда бўлсин, тез–тез енглар. Мен, Эгангизга, бағишланган Фисиҳ қурбонлиги шудир.
12Ўша тунда Мен Мисрнинг бу бошидан нариги четигача ўтиб, инсонларнинг ҳар бир тўнғич ўғилларини ҳам, чорванинг биринчи эркак боласини ҳам ўлдираман. Мен, Эгангиз, Мисрнинг ҳамма худоларига қарши ҳукмни ижро этаман.
13Эшикларингизнинг ромига суртилган қон яшаётган уйларингизни белгилайди. Қонни кўриб, сизларни четлаб ўтаман. Мен Мисрни жазолаганимда, ўлат офатидан сизлар омон қоласизлар.
14Бу кунни
15Ўша етти кун давомида хамиртурушсиз нон тановул қилинглар. Биринчи куниёқ уйларингиздаги хамиртурушни йўқотинглар. Кимки етти кун давомида хамиртуруш қўшилган нон тановул қилса, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади.
16Байрамнинг биринчи куни ҳам, еттинчи куни ҳам бутун халқ
17
18Биринчи ойнинг
19Уйларингизда ўша етти кун давомида асло хамиртуруш бўлмасин. Кимки хамиртуруш қўшилган нон тановул қилса, у асли Исроил наслиданми, мусофирми, барибир, Исроил халқининг жамоасидан йўқ қилинади.
20Хамиртуруш қўшилган нонни ҳеч тановул қилманглар. Қаерда яшасангизлар ҳам, хамиртурушсиз нон тановул қилинглар.”
21Шундан кейин Мусо Исроилнинг ҳамма оқсоқолларини чақиртириб, уларга шундай деди:
22Кейин иссоп ўтидан
23Чунки
24Ўзларингиз ҳам, авлодларингиз ҳам бу расм–русумларга то абад риоя қилишларингиз лозим.
25Эгамиз сизларга бераман, деб ваъда қилган юртга кирганларингиздан кейин ҳам, бу удумни нишонлайверинглар.
26Болаларингиз сизлардан:
27— Бу Эгамизга бағишланган Фисиҳ қурбонлигидир. Эгамиз Мисрликларнинг тўнғич ўғилларини ҳалок қилганда, Мисрдаги Исроил халқининг уйларини четлаб ўтиб кетди. Шундай қилиб, бизнинг хонадонларимизни омон сақлаб қолди.”
28Сўнгра улар бориб, Мусо билан Ҳорунга Эгамиз берган амр бўйича иш тутдилар.
29Эгамиз ярим кечаси Мисрликларнинг жамики тўнғичларини — тахтда ўтирган
30Ўша кеча фиръавн, унинг ҳамма аъёнлари ва бутун Миср халқи уйғониб кетди. Бутун Мисрни қаттиқ дод–фарёд тутди. Одам нобуд бўлмаган бирорта хонадон йўқ эди.
31Ўша тундаёқ фиръавн Мусо билан Ҳорунни чақиртириб айтди:
32Мол–қўйларингизни ҳам олиб кетинглар. Аммо кетаётганингизда, мени дуо қилинглар.
33“Исроил халқи юртимиздан тезроқ чиқиб кетсин, агар чиқиб кетмаса, ҳаммамиз ўлиб кетамиз”, деб Мисрликлар уларни қистовга олдилар.
34Шундай қилиб, Исроил халқи кийим–кечакларига ўралган хамиртуруш қўшилмаган хамир тўла тоғораларини олиб, елкаларига ортишди.
35Исроил халқи Мусонинг айтганини қилиб, Мисрликлардан олтин ва кумуш тақинчоқлар, кийим–кечаклар сўраб олишди.
36Эгамиз Мисрликларни шундай қилдики, улар Исроил халқига илтифот кўрсатдилар. Исроил халқи нима сўраса, улар бердилар. Шу йўл билан Исроил халқи, ғолиб лашкардай, Мисрликларнинг бойликларини олиб кетди.
37Исроил халқи Рамзесдан Сухўтга
38Сон–саноқсиз бегона халқлар, кўплаб мол–қўйлар ҳам улар билан бирга кетди.
39Исроил халқи Мисрдан олиб чиққан хамиртурушсиз хамирдан патир нон ёпдилар. Улар Мисрдан шунчалик тез чиқиб кетдиларки, йўлга егулик тайёрлагани вақт тополмагандилар.
40Исроил халқи Мисрда 430 йил яшади.
41430 йилнинг охирги куни Эгамиз халқининг ҳамма оилалари ва қабилалари Мисрдан кетди.
42“Бу кун Ўз халқимни Мисрдан олиб чиқаман”, деб Эгамиз ўша тунни ажратиб қўйган эди. Исроил халқи ҳам авлодлар оша ўша тунни ажратиб, Эгамизга аташлари лозим.
43Кейин Эгамиз Мусо билан Ҳорунга айтди: “Сизлар риоя қилишингиз лозим бўлган Фисиҳ зиёфатининг қонун–қоидалари қуйидагичадир:
44Лекин сотиб олган қулларингиз суннат қилингандан кейин Фисиҳ таомидан тановул қилса бўлади.
45Мусофирлар ва мардикорлар ҳам бу таомдан тановул қилишмайди.
46Таомлар қайси уйда тайёрланган бўлса, ҳаммаси ўша уйда тановул қилиниши лозим. Ташқарига таом олиб чиқилмайди. Фисиҳ зиёфатига атаб қурбонлик қилинган бирорта ҳам ҳайвоннинг суяги синдирилмайди.
47Исроил халқининг бутун жамоаси Фисиҳ зиёфатини нишонлайди.
48Ёнларингиздаги бирор мусофир Мен, Эгангизга, бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонламоқчи бўлса, олдин унинг хонадонидаги ҳамма эркаклар суннат қилиниши лозим. Шундан кейингина Исроил халқига қондош бўлган одамлардан биридай, Исроил жамоасига қўшилиб, Фисиҳ зиёфатини нишонлайди. Суннат қилинмаганларнинг ҳеч қайсиси Фисиҳ таомидан тановул қилиши мумкин эмас.
49Шу ернинг туб аҳолиси учун ҳам, ораларингизда яшаётган мусофир учун ҳам қонун ўшадир.”
50Эгамизнинг Мусо ва Ҳорун орқали берган қонун–қоидаларини Исроил халқи бажардилар.
51Шундай қилиб, ўша куниёқ Эгамиз Исроил оилаларини ва қабилаларини Мисрдан олиб чиқди.